RU

Последние новости

16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  6 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  4 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7

Жамшид Болтабоев: “Эртанги ўйиндаги ғалаба мустақиллик байрами учун ажойиб совға бўлади” Новости

Жамшид Болтабоев: “Эртанги ўйиндаги ғалаба мустақиллик байрами учун ажойиб совға бўлади”

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш босқичи доирасида гуруҳдаги биринчи учрашувини Сурия терма жамоасига қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби футболчиси Жамшид Болтабоев эртанги ўйин олдидан термамиз аъзоларига омад тилади ва мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрами билан Ўзбекистон халқини муборакбод этди. 

“Миллий терма жамоа йиғинларида иштирок этганим учун эртага термамиз футболчилари Сурия термасига қарши қандай ўйин кўрсатишларини биламан. Термамизнинг ички муҳити жуда ҳам аъло даражада. Ёши катта футболчилар ўзидан кичик бўлган жамоадошларига керакли бўлган маслахатларни беришади.  Эртанги ўйин учун 20 августда тайёргарлик бошланган эди. 24 афгуст куни Африканинг Буркина-Фасо термасига қарши назорат учрашувини ўтказишди. Ўша баҳсда ҳам ёмон ўйин кўрсатишмади деб ўйлайман. Ўртоқлик ўйини билан расмий ўйинни фарқи бўлади. Мухлислар билан бирга Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаб турсак вакилларимиз бизга ғалабани тақдим этишади. Терма жамоамизга эртанги ўйинда фақат омад тилаб қоламиз. Термамиз гуруҳдаги илк учрашувни ўз уйида ўтказяпти. Эртага ғалаба қозонишса нур устига аъло нур бўлар эди. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги учун ҳам ажойиб совға бўлади. Илк баҳсдаги ғалаба келгуси ўйинларда жуда катта куч бағишлайди. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан бутун Ўзбекистон ахлини чин қалбимдан табриклайман. Ҳар доим юртимиз тинч ва осойишта бўлсин. Барчани мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман” - дейди “Пахтакор” клуби футболчиси Жамшид Болтабоев  

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика