RU

Последние новости

23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  1 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  8 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  3 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Пенальти йигитларимнинг руҳиятини синдиргани йўқ" Новости

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Пенальти йигитларимнинг руҳиятини синдиргани йўқ"

U-17 Осиё чемпионати чорак финали доирасида Саудия Арабистонига қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ўз фикрларини билдирди.

- Авваламбор, барчага раҳмат. Биз минимал вазифани бажардик. Барчани яқинлашиб келаётган Ҳайит айёми билан табриклаб қоламиз. Шунингдек, ғалаба билан ҳам табриклайман. Бу иш учун биз катта ҳаракат, меҳнат қилдик. Мураббийлар штабида жуда кўп инсон бирга меҳнат олиб бордик. Устозим Усмон Қудратович ҳам елкама-елка ёнимда турибдилар. Умуман олганда барчага катта раҳмат айтаман. 

Ўйинга келадиган бўлсам, жуда ҳам ажойиб ўйин бўлди. Ҳақиқий жангга қиёсласак бўлади. Баъзи вазиятларда йигитларим жуда қийин ҳолатга тушиб қолишди. Белгиланган 11 метрлик пенальтига қарамасдан болаларим руҳини туширмади ва максимал равишда ҳаракат қилишди. Бу уларнинг ғалабаси. 

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада юқори. Мамлакатимиздагилар футболни жуда ҳам севишади, футбол билан яшашади. Бунга мисол қилиб айтиш мумкинки, Президентимиз катта ўйинларни стадиондан кўриб борадилар, биздан яхши натижа кутадилар. Бу эса ёш йигитларимизга катта мотивация бўлади. Ҳали олдимизда икки ўйин турибди, уни ғалаба билан якунлашимиз керак. Кейин эса йигитлар жаҳон чемпионатида ўзларини кўрсатишлари керак. Мақсад - йигитларни миллий терма даражасига олиб чиқиш. Бу эса йигитларга натижа ва катта иштиёқ тақдим қилади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика