Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган Буну тарихга кирди
21 мар 2021 12:12
Новости
Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган Буну тарихга кирди
"Севилья" посбони Яссин Буну ЛаЛиганинг 28-тури доирасида "Вальядолид" дарвозасини ишғол қилди.
У учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган 4-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Бу эса ЛаЛига тарихида дарвозабон киритган 18-гол бўлди. Қайд этиш керак, Бунунинг голини қўшсак, фақатгина уч гол пенальтидан урилмаган.
Ундан ташқари, ЛаЛига тарихида илк марта бир мавсумнинг ўзида бир йўла икки посбон гол уришга эришди. Январь ойида "Эйбар" посбони Марко Дмитрович пенальтидан "Атлетико" дарвозасига йўл топганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии