RU

Последние новости

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  0 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4

Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ Новости

Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби аъзоси Жалолиддин Машарипов Туркия Суперлигасининг номдор клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган.

"Пахтакор" етакчиларидан бири, ҳужумкор вингер — Жалолиддин Машарипов Туркиянинг номдор клуби "Трабзонспор" диққат марказига тушиб қолган.

Маълумотларимга кўра, айни дамда Машариповнинг хизматларига "Трабзонспор" клуби жиддий қизиқмоқда. Бу қизиқишга Машариповнинг ўтган мавсумдаги ажойиб ўйини ва унинг баробарида қайд этган шахсий кўрсаткичлари асосий омиллардан бири. 

Лекин яна бир фактор — Шота Арвеладзе эффекти ҳам Машариповни Туркия трансфер бозорига киришига катта хизмат қилиши мумкин. Карантин даврида Туркияга кетган ва айнан турк матбуотида доимий чиқишлар қилган Арвеладзе бир неча маротаба ўзбек футболчиларининг иқтидорини эътироф этиб, улар Европага йўл олиши кераклигини таъкидлаган.

Шунингдек, Шота Арвеладзенинг футболчилик ва мураббийлик фаолияти "Трабзонспор" билан бевосита боғлиқлиги ҳам Машарипов трансферида асосий факторга айланиши мумкин.

Айни дам трансфер музокаралари қанчалик расмий тус олгани ва жараён қайси босқичдалигини айтиш мушкул. Гарчи Арвеладзе таклифи ҳамда эффекти Туркия клуби ва Машарипов учун ҳам ўз вазнига эга бўлсада, клуб ва футболчининг шахсий шартнома борасидаги келишувига ҳам кўп нарса боғлиқ. Ундан ташқари Машариповнинг трансфер қиймати "Пахтакор"ни ҳар тарафлама қониқтириши лозим бўлади.

Машариповга Осиё грандлари, Россия премьер лигасидаги назар, араблар томонидан кўплаб молиявий қулай ва комфорт шартлар билан шартномалар олдида қатор турганини эсдан чиқармаслик керак. Лекин Жалолиддин кўп маротаба айнан Европада ўйнамоқчи бўлаётгани ва ҳозиргача қатор Осиё клублари таклифларини рад этгани бежизга бўлмаса керак. 

Қисқа қилиб айтганда, кўринишидан Машарипов Туркия Суперлигасида фаолият бошлаши эҳтимолга яқин.

Нима дердим, Туркияга йўл олиш олдинга ташланган қадам бўлади. Туркия Суперлигаси савия тарафлама Европада бемалол саккизталикка киради. Умумий фонда балки Россия премьер лигаси каби кўркам кўринмаслиги мумкин, лекин ўйин сифати ва даражаси борасида Туркия Россиядан устунроқ, назаримда.

Маълумот учун: "Трабзонспор" айни пайт Туркия Суперлигасида "Башакшехир" билан қўшпешқадам бўлиб турибди.

Қизиғи, "Трабзонспор" йилдан-йилга кучайиб келмоқда. Масалан, 2017 йили жамоа 6, 2018 йилги мавсумда 5 ва 2019 йили 4-ўринларни қўлга киритган.

Жорий мавсум эса Суперлигада чемпионлик учун қизғин курашмоқда. Бу эса келаси мавсум жамоага ЕЧЛ эшикларини очиши мумкин", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

Рейтинг: +97   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика