RU

Последние новости

08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  3 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7

Жалолиддин Жумабоев: "Локомотив"да ҳар доим рақобат кучли бўлган" Новости

Жалолиддин Жумабоев: "Локомотив"да ҳар доим рақобат кучли бўлган"

"Темирйўлчилар"нинг ёш ҳимоячиси Жалолиддин Жумабоев интервью берди.

Ўтган йилдан бери "Локо" асосий таркибида ўйнаб келаётган Жумабоев ўз интервьюсида Туркия йиғини, янги мураббий ва жамоадаги рақобат ҳақида тўхталди. 


Хориж йиғини ҳақида

- Туркияга келганимиздан бери ҳар бир машғулот яхши ва қизиқарли ўтяпти. Машғулот пайтида кўпроқ ўйин ва тактика билан боғлиқ машқларни бажаряпмиз. Йиғин жамоадаги ҳаммага ёқяпти деб ўйлайман. Ўз навбатида жисмоний тайёргарликка ҳам катта эътибор қаратяпмиз. 


Янги мураббий ҳақида

- Португалиялик мураббий Микаэль Секейра қўл остида кўп нарсаларни ўрганяпмиз. Машғулотларда унча қийналаётганимиз йўқ. Мураббий нима деса шуни бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Машғулотда бажарилаётган машқлар жуда фойдали эканини кўряпмиз.


"Десна" билан кечган ўртоқлик учрашуви ҳақида

- Бу бизнинг Туркиядаги биринчи ўйинимиз бўлди. Учрашув ўзига яраша оғир, шу билан бирга қизиқ кечди. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик, аммо тўп кирита олмадик. Бизда янги жамоа шаклланяпти, шу боис мураббийнинг тактикасига мослашиб кетиш учун бироз вақт керак бўлади.


Жамоадаги рақобат ҳақида

- "Локомотив"да ҳар доим рақобат кучли бўлган. Ҳозир ҳимоя чизиғимизда ҳам рақобат кучли. Мана, "Бунёдкор"дан Ислом Қобилов келди, испаниялик легионер Диего Барданка жамоамизга қўшилди. Мен ҳам бор кучим билан ишлаб асосий таркибдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламан.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика