Жаҳонгир Усмоновни табриклаймиз! 
		
		21 мая 2019 13:47
        Новости	
	Шу муносабат билан сайтимиз ходимлари номидан мамлакатимизда футзалга пойдевор қўйган Жаҳонгир Усмоновга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, куч-қувват тилаб қоламиз.
Мамлакатимизда футзалнинг ривожига катта ҳисса қўшган Жаҳонгир Усмоновни алоҳида эътироф этган бўлардик. Жаҳонгир Усмонов собиқ Ўзбекистон футзал Ассоциациясига 2006 йил вице-президент этиб тайинланган ва 2018 йилга қадар шу лавозимда фаолият юритиб келган эди. Бундан ташқари, у "Ардус" жамоаси президенти ҳисобланарди.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2006 йилдан бери Осиё чемпионатларида 3 бор кумуш медални ва 2 маротаба бронза медални қўлга киритди. Тошкент эса 3 маротаба қитъа биринчилигига мезбонлик қилди. Айниқса, 2016 йил пойтахтимизда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ҳалигача кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ана шу мусобақада айниқса мухлислар бутун ОФКни лол қолдиришди. Осиё чемпионатининг ўтказилишига ҳам юқори баҳо берилди, биринчи ўйиндан то сўнгги финал беллашувига қадар барчамизни бирдек ҳис-ҳаяжонда ушлаб турди. Ана шу мусобақада терма жамоамиз ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди ва Колумбия мезбонлик қилган мундиалда иштирок этиб қайтди. Гарчи, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган бўлсада, уларнинг ўйини мухлисларда илиқ таассурот қолдирди.
Икки йил олдин футзал терма жамоамиз Туркманистон пойтахти Ашхободдан кумуш медаллар билан қайтишди. Шу кунгача Ўзбекистон Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида 3 маротаба бронза медалини қўлга киритган, лекин финалга чиқмаган эди. Демак, бу борада "Ашхобод-2017"даги финал олдинга яна бир қадам ташланганини англатади.
Бир сўз билан айтганда, юқоридаги ютуқларда Жаҳонгир Усмоновнинг ҳиссаси жуда катта бўлган.
Ўзбекистонда футзални ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Жаҳонгир Усмоновга миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
				 
				 "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии