RU

Последние новости

14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  0 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  2 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15

Жаҳонгир Усмонов - «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондига бошқарув раиси этиб тайинланди Новости

Жаҳонгир Усмонов - «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондига бошқарув раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ниғматович Арипов раислигида бўлиб ўтган «Эзгу мақсад» хайрия жамоат фонди Васийлар кенгаши аъзолари иштирокидаги йиғилишда фондга бошқарув раиси тайинланди.

Бу лавозимни эндиликда марҳум сенатор, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмоновнинг ўғли Жаҳонгир Усмонов эгаллади.

Фонд мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, бемор ва имконияти чекланганларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштироки учун зарур шарт-шароитлар яратиш каби қатор эзгу ишларни амалга ошириб келмоқда. Фонд ташкил этилганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да (2017 йил), республикамиз ва хорижий шифохоналарда замонавий ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши орқали 50 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди, улар орасида кўплаб вояга етмаган жажжи ватандошларимиз ҳам бор.



«Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондининг янги раҳбари Жаҳонгир Мираброрович Усмонов 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. У Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Австралия бизнес коллежини тамомлаган.

Жаҳонгир Усмонов 1995 йилдан буён «ARDUS» қўшма корхонасининг бош директори ва «ILK PLYUS» инвесторлар уюшмаси аъзолари умумий йиғилиши бошқаруви раиси вазифаларида ҳам ишлаб келмоқда. Шунингдек, у мазкур фонд ташкил этилгандан буён бошқарув аъзоси ҳисобланади.

У 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон футзал Ассоциацияси вице-президенти лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида футзал бўйича мамлакат миллий терма жамоаси бир неча марта Осиё чемпионати совриндори бўлиши баробарида Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ҳозирда у Осиё футбол конфедерацияси қўмита аъзоси ҳам ҳисобланади.

Жаҳонгир Усмонов спорт соҳасида эришган ютуқлари учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланган.



Айтиш жоизки, «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, бемор ва имконияти чекланганларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш каби ташаббускорлик қилишда имкон қадар жонбозлик кўрсатмоқда. Умидсизларга умид, беморларга саломатлик, моддий ёрдам кўрсатиб, уларнинг юзидаги табассум, кўзидаги қувонч, орзулари рўёби учун қанот бўлмоқда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика