RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Жаҳонгир Маҳкамов: "Акмал Холматовнинг тажрибаси жамоамизга фойда келтирмоқда" Новости

Жаҳонгир Маҳкамов: "Акмал Холматовнинг тажрибаси жамоамизга фойда келтирмоқда"

Про-лига 30-туридан ўрин олган “Ифтихор” - “Лабса” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Жаҳонгир Маҳкамов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун Бухоро вилоятининг “Лабса” жамоасига қарши ўйнадик. Биринчи бўлимда мураккаб вазиятга тушиб қолдик. Танаффусга чиққанимизда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётган эдик, 15 дақиқалик имкониятдан фойдаланиб жамоамиз футболчиларига тегишли кўрсатмаларни бердик, уларни руҳан қўллаб-қувватлаб, кайфиятларини кўтаришга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда 3 та гол уриб, якунда ғалаба қозондик. Бугунги ғалабамиз иродали бўлди деб ўйлайман. Жамоамиз мухлислари учун хурсандмиз, бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.


Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” клубимизнинг охирги турлардаги натижалари бир оз пасайиб кетди. Бунга сабаб етакчи футболчиларимизнинг жароҳат олганлиги ёки маълум бир сабабларга кўра майдонга туша олмаганликлари туфайли юз берди деб ўйлайман. Жамоамизда тажрибали футболчи бор, ҳаммаларинг танийсизлар, таниқли футболчи Акмал Холматов. Акмал Холматовнинг тажрибаси жамоамизга жуда катта фойда бермоқда, у майдонда ҳаракат қилса, ёш футболчиларга ўргатади, ўрнак бўлади, умуман олганда ўйинимизни ташкил этади.

“Ифтихор” жамоаси ўйиндан ўй инга шаклланиб бораяпти, келажакда кучли ва рақобатбардош жамоага айланамиз деган умиддаман.  


Бекзод Толибов ёзиб олди.

“Ифтихор” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика