RU

Последние новости

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Жаҳон чемпионларининг қадри нега бунчалик паст? Новости

Жаҳон чемпионларининг қадри нега бунчалик паст?

Аслида Ўзбекистонда Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги футболга эътибор юқори даражада бўлган деб айта олмаймиз.

Бироқ шу йилнинг май ойида Ўзбекистон терма жамоаси Россияда ўтган Меҳрибонлик уйи болалари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритгач барчаси ўзгаради деб кутагандик.

Афсуски ўша чемпионликдан кейин ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади, эътибор паст даражада бўлиб қолаверди.

“Чемпион бўлдинглар, раҳмат, бу ёғига яна ўзинглар давом этаверинглар дегандек муносабат кузатилди. Чемпион бўлган болалар эришган натижасига яраша ҳеч нарса қилинмади, ҳеч бўлмаганда олий ўқув юртига имтиёзли йўлланма тақдим этилса бўлардику. Жаҳон чемпионлиги худдики норасмий турнир ёки қандайдир шоудек қабул қилинди”, - дейди биз билан суҳбатда Меҳрибонлик уйи терма жамоаси бош мураббийи Жамшид Асадов.
 
Албатта ҳар бир ғалабага рағбат бўлиши керак, энди кейинги Жаҳон чемпионатида қатнашадиган болаларга қандай қилиб мотивация берса бўларкин? Чунки улар чемпионликка эришиш ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини кўриб бўлишди-ку.

ЎФА қишда U-23 Осиё чемпионларини муносиб тақдирлаган эди. Улар бунга ҳақли эдилар гап йўқ, лекин бизнингча Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг нуфузи Осиё чемпионатидан ҳеч бир жабҳада кам эмас эди. Кўнгли ярим бўлган болалар Меҳрибонлик уйининг ўзидабир ой давомида йиғин ўтказиб, Жаҳон чемпиони бўлишди лекин уларга эътибор бўлмади.

“Жаҳон чемпионатида фойдаланган формани “Локомотив” футбол клуби тайёрлаб берди, бундан ташқари Жаҳон чемпиони бўлганимиздан кейин “темирйўлчилар” совға тариқасида Меҳрибонлик уйидаги минифутбол майдонини капитал таъмирдан чиқариб беришди. Тайёргарлик жараёнида хатто ўртоқлик ўйинларини ўтказишда ҳам “Локомотив” жамоаси ўз ёрдамини кўрсатди.  Бундан ташқари “Пахтакор” футбол клуби ва Миллий олимпия қўмитаси томонидан совғалар тақдим этилди. Тамом”, - дейди суҳбатдошимиз.

Муносиб рағбатлантириш келажакдаги мусобақаларда катта мотивация бўлади-ку.  Бу терма жамоа аъзоларидан ҳеч ким нимадир сўраб ҳеч қатга боргани йўқ ва бормайди ҳам. Лекин бу болалар ҳам Ўзбекистон байроғи остида Жаҳон чемпионатида қатнашди ва юрт байроғини юқорига кўтарди. Бу болалар ҳам Ўзбекистон фарзанди. Уларнинг айби Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси бўлганими ёки ЎФАга аъзо бўлмаганими? Қанча эътибор бўлса шу болаларга бўлиши керак эмасмиди аслида. Улар велосипед учадиган ёшдан ўтган...



“Битта савол туғилади: Агар шу ёшдаги терма жамоамиз Жаҳон чемпиони бўлса, бунга ишониш қийин албатта, уларга қандай эътибор бўларди?”, - дейди Жамшид Асадов.  

Хўш Ўзбекистонда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги футболни ривожлантириш учун қандай ишлар амалга ошириши керак? Бу саволимизга бош мураббий қуйидагича жавоб берди:

“Меҳрибонлик уйлари терма жамоаси тайёргарлик кўриши учун барча шароитлар яратилиши, моддий-техник базасини кучайтириш керак. Терма жамоамизни Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш. Меҳрибонлик уйлари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган Республика мусобақасини ташкил қилиш. Халқаро мусобақаларда ўзини кўрсатган футболчиларни муносиб рағбатлантириш ва футбол академияларига жойлашишини таъминлаш.

Шуларнинг барчаси йўлга қўйилса ишонамизки келажакда Меҳрибонлик уйи болалари орасидан ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари етишиб чиқади”.

Мураббийдан Жаҳон чемпиони бўлган йигитларга ОАВнинг эътибор қандай бўлди деб сўрадик. Асадов хўрсиниб қуйидаги воқеани сўзлаб берди.

“Бунёдкор”да Олимпия куни футбол шоусига таклиф этишганидан йигитлар жуда хурсанд бўлишганди. Шоуга бордик, стадионда ажойиб тарзда эълон қилиб болаларни таништиришди, лекин минг афсуски телевизорда кўрсатганда негадир биз чиққан жойини тўлиғича кесиб ташлабди. Болалар ТВда ўша вазиятни кўриб, бизни устимиздан шунчалик ҳам куладими деб юборишди. Бизни кесиб ташлашар экан нима учун тадбирга чақиришди деб хонадан чиқиб кетишди”.

Хулоса қилиб айтганда агар биз Жаҳон чемпиони бўлган болаларга бунчалик беэътибор бўлсак, шу кетишда яқин келажакда юртимиздан Жаҳон чемпионлари етишиб чиқмайди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика