RU

Последние новости

22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  0 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  276 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3

Жаҳон чемпионатида ишлаган мураббий БАА термасини бошқаради Новости

Жаҳон чемпионатида ишлаган мураббий БАА термасини бошқаради

БАА терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.

Жаҳон чемпионатида Коста Рика билан чорак финалга қадар етиб борган Хорхе Луис Пинто расман БАА миллий терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. 67 ёшли колумбиялик мутахассис Амирлик жамоаси билан икки йиллик битимга келишди. 

Пинто мураббийлик фаолияти давомида Колумбия, Перу, Коста Рика ва Венесуэлада чемпионликни қўлга киритган. Шунингдек, ЖЧ-2014да Коста Рика билан чорак финалда ўйнаган. 

Ўшанда жамоа Нидерландияга пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой берганди. Гуруҳ баҳсларида коста рикаликлар Англия билан дуранг ўйнаб, Уругвай ва Италияни мағлуб этишганди. 

Ушбу мураббий коронавирус туфайли мамлакатни тарк этган Иван Йованович ўрнини эгаллади. БАА терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида ўз гуруҳида тўртинчи ўринда боряпти.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика