RU

Последние новости

19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  1 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" (матнли трансляция)  35 18:30Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 2:0 (Матнли трансляция)  20 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  0 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2

Жаъфар Ирисметов: "Ўзбекистон ҳужумчисиз ўйнайдиган эски "Барселона" эмас. Бу энг кучли таркибимиз" Новости

Жаъфар Ирисметов: "Ўзбекистон ҳужумчисиз ўйнайдиган эски "Барселона" эмас. Бу энг кучли таркибимиз"

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичида иккинчи ўрин билан нимчорак финалга йўлланма олди. Австралия билан дуранг "оқ бўрилар" учун кейинги босқич эшикларини очди.

Квартетдаги 3та рақиб билан ўйин ўзбек футболи оммасида турлича таассурот қолдирди. Сурия билан дурангдан сўнг хавотирлар уйғонган бўлса, Ҳиндистон устидан ғалаба тўлиқ хулоса бермасди. Австралияга қарши кечган ўйинда мағлубиятни дурангга айлантирилгани ва кейинги босқич йўлланмаси кўнглимизга илиқлик олиб кирди, дея оламиз. Хўш, бу борада Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов нима дейди?

- Осиё Кубогидан олдин гуруҳдан Австралия ва Ўзбекистон чиқишини тахмин қилган эдим. Аниқроғи 1, 2-ўрин учун шу икки терма жамоа курашиши маълум бўлганди. Гуруҳдаги ўйинларга тўхталадиган бўлсак, Сурия билан эҳтиёткор тактика танланди. Натижа барчага маълум. Ҳиндистон Ўзбекистон учун кучли рақиб эмасди. Шу куни таркиб ҳам яхши кўриниш олди. Ҳужумда Игорь Сергеев ҳаракат қилди. Аббосбек Файзуллаевнинг тушиши ўйинни кучайтирди. Тўғрисини айтсам, Австралия билан ўйинда футболчиларимизда бироз қўрқув ҳисси кўринди. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз десам, Австралия билан баҳс мен кутгандек кўриниш олмади. Ўйиндан олдин тўп назорати бизда бўлишини айтгандим. Умид қиламанки, Ўзбекистон терма жамоаси яна кучаяди. Кейинги босқичда Таиланд ёки Ўмон тушиши мумкин. Бу рақиблар билан яхшироқ ўйин кўрсатишимизга ишонаман. Жароҳатлар ҳам мураббийнинг режаларига таъсир қилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Ҳар ўйиндан олдин йўқотишлар бўляпти. 


- Ҳужумчисиз ўйинни бошлаш ҳақида фикр билдирсам, барибир номинал ҳужумчи бўлгани яхши. Турлича экспериментлар, дейлик Аббосбек Файзуллаевнинг ҳужумга қўйилиши нотўғри бўлди. Шомуродовнинг йўқлигини Катанец билар эди. Асосий таркибга кўпроқ муносиби Игорь Сергеев эди. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлганингиздек, биринчи ўйинда Остон, кеча эса Аббос йўқолиб қолди. Улар соф ҳужумчи бўлмагани учун қийналди. Бу билан биз ўз-ўзидан 2та жойни йўқотяпмиз. Улар ҳужумда ҳам ўйнай олмаяпти ва ўз позициясида ҳам кучли тарафини кўрсатиши мураккаб кечди. Австралия билан баҳсда Аббоснинг ўйини чиқмагани ҳам шу ҳолат билан боғлиқ. Ҳужумчи барибир бошқача. Ўзбекистон эски ҳужумчисиз ўйнайдиган эски "Барселона" эмас-ку? Боз устига услубимиз умуман бошқача. 3та ҳужумчидан наҳотки 1тасини асосий таркибга қўйишнинг имкони бўлмаса? Бу албатта менинг фикрим. Катанецнинг ўз фикри ва қарашлари бор, футболчиларга кўпроқ у яқинроқ. Бу бизнинг холис фикримиз. 

- Мураббийларни таркиб танлай олмаяпти, демаган бўлардим. Қандай таркиб туширишни ўзлари ҳал қилади. Ҳозирги кунга келиб таркибимизда кучли футболчилар йиғилган. Фақатгина Азиз Ғаниевнинг жалб қилинмагани янгилик бўлди, деб ўйлайман, чунки Азизни Осиё Кубогига боришини кутгандим. Бу энг кучли таркибимиз. Шомуродов, Сергеев жароҳат олиб сафдан чиқди. Жароҳатларнинг сабабини мураббий билса керак. Футболчилар дам олмасдан ўйнамоқда. Мавсум тугаши билан терма жамоа йиғинига кетишди. У ерда ҳам юкламалар олишган. Шунинг ҳисобига жароҳатлар кўпаймоқда. Мураббийлар штаби барчасини ҳисобини олиши керак. 


- Ўйинларда индивидуал маҳорат эвазига натижа келяпти. Мураббийнинг тактикаси, схемалари кўриниб турибди. Лекин стабил эмас. Ҳимояда тўғри ўйнаяпмиз. Ҳужумда ҳеч қандай янгилик йўқ. Олдинда ўйинимиз шаклланмаган. Ҳимояга қайтаётганда чизиқлар зўр кўриняпти. Тартибли ҳимоялана оляпмиз. Лекин ҳали жамоавий ўйин кўринмаяпти. Балки кейинги ўйинларда жамоавий ҳаракатларимиз яхши чиқар. Нима бўлганда ҳам Ўзбекистонга мухлислик қиламиз. Мураббийлар жамоани ичида. Биз четдан кўриб гапиряпмиз. Йигитларга омад тилаймиз. Бутун Ўзбекистон чемпионликни кутяпти. Чунки 1994 йилдан бери миллий терма жамоа билан соврин ютмаганмиз. Ўйлашимча, бу таркиб охирги йилларга қараганда кучлироқ. Чемпионликка ҳаракат қилишлари аниқ. Аммо қолган терма жамоалар ҳам кучсиз эмас. Эрон, Япония, Корея, Саудия Арабистони. Австралия буларнинг фонида унчалик кучли эмас. Умуман олганда ярим финалгача ажойиб сеткадамиз. Ярим финалгача боришимиз фоизини юқори баҳолайман. Биз ютадиган рақиблар рўбарў келади. Ўйинимизни яхши даражага келтириб олишимиз лозим.  Буёғи ярим финал ва финал. Якунда чемпион бўлиб кетсак ажаб эмас. 

- Катанец қолган ўйинларда ҳам эҳтиёткорликни сақлаб қолса керак. Таваккал қиладиган пайт эмас. Кейинги босқич битта ўйиндан иборат. Ҳужумчи туширадими ёки йўқ билмайман. Индивидуал маҳоратимиз яна катта саҳнага чиқишини кутяпман. Масалан Жалолиддин Машарипов, Аббосбек Файзуллаев ва бошқалар. Терма жамоамизга омад тилаймиз.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика