RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  38 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Июнь ойида Тошкентга Жаҳон чемпионати кубоги келади Новости

Июнь ойида Тошкентга Жаҳон чемпионати кубоги келади

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказиладиган йилда Ўзбекистон ФИФА World Cup™ Trophy Tour by Coca-Cola лойиҳасини ўзида қабул қилади.

"Йил якунида ўтказиладиган Мундиал олдидан Ўзбекистон ушбу тарихий кубок саёҳат қиладиган дунёнинг 51 мамлакатларидан бири эканлиги катта шарафдир.

2022 йил ўзбек футболи учун катта аҳамият касб этади. Чунки бу йил кўплаб мухлисларни руҳлантирадиган ва қувончига сабаб бўладиган футбол юртимизга кириб келганининг 110 йиллиги нишонланмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимизга ва футболимиз ҳамжамиятига билдирилаётган бундай ишонч юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, спортнинг футбол турига қаратилаётган эътибор натижасидир.

ФИФА, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳамда Coca-Cola мухлислар учун ана шундай фестиваль ташкил этиш, футбол бўйича Жаҳон кубогини кўриш имкониятини тақдим этиш борасидаги ўзаро ҳамкорликдан мамнун. 6 июнь куни Кубок тақдимотида шунингдек, Жаҳон чемпионлари Кристиан Карамбё ва Карлес Пуйоль иштирок этиши кутилмоқда.

Биз ушбу тадбирлар юқори даражада ўтказилиши учун бор имкониятимизни ишга соламиз ва яна бир бор ҳамкорларимиз ФИФА ва Coca-Cola'га ишонч учун миннатдорчилик билдирамиз. Ишонамизки, келаётган футбол байрами мамлакатимизнинг катта футбол тадбирлари мезбонлигига тайёр эканлигига яна бир бор намоён этади", - дейилади манба хабарида.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика