RU

Последние новости

23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  9 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  2 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  8 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  6 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0

Июнь ойида «Динамо»ни қандай ўйинлар кутмоқда? Новости

Июнь ойида «Динамо»ни қандай ўйинлар кутмоқда?

Теги :  Динамо
Олий Лига биринчи даврасига якун ясаб берадиган июнь ойида «Динамо» жамоасини бир қатор муҳим баҳслар кутиб турибди.

Жумладан, миллий терма жамоамизнинг Эрондаги ўйинидан икки кун ўтиб, 14 июнь куни Самарқанд жамоаси 13-тур доирасида Фарғонада «Нефтчи» клуби меҳмони бўлади. Янги мураббий Вадим Абрамов қўл остида жиддий тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» жамоасига қарши баҳс ҳар икки томон учун ҳам анча қийин ўтиши ҳозирдан маълум.

Орадан 6 кун ўтиб, «Динамо» кетма-кет иккинчи сафар учрашувини Тошкентда амалдаги чемпион «Локомотив»га қарши ўтказади.

25 июнь куни эса биринчи давранинг сўнгги тур ўйинида Муборакнинг «Машъал» жамоаси Самарқандда меҳмон бўлади.

Эътиборлиси, кубок баҳси билан ҳисоблаганда «Динамо» «Машъал»га қарши 10 кун ичида 3 та учрашув ўтказишига тўғри келади. Чунки, жамоа чорак финал доирасида ҳам 30 июнь ва 4 июль кунлари «Машъал»га қарши саф тортади.

«Динамо»нинг июнь ойидаги ўйинлари:
Олий Лига. 13-тур.
14 июнь (чоршанба)
«НЕФТЧИ» - «ДИНАМО»

Фарғона. «Истиқлол» стадиони.

Олий Лига. 14-тур.
20 июнь (сешанба)
«ЛОКОМОТИВ» - «ДИНАМО»

Тошкент. «Локомотив» стадиони.

Олий Лига. 15-тур.
25 июнь (якшанба)
«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ»

Самарқанд. «Динамо» стадиони.

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал.
Дастлабки ўйин. 30 июнь (жума)

«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ»
Жавоб учрашуви: 4 июль (сешанба)

«Динамо» матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика