RU

Последние новости

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  1 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  19 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   13 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Июль ойининг энг яхши дарвозабони “Қўқон-1912”га қайтди Новости

Июль ойининг энг яхши дарвозабони “Қўқон-1912”га қайтди

Coca Cola суперлигасининг навбатдаги тур учрашувларига тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси таркибида ўзгариш рўй берди.

Коронавирус пандемияси сабаб анчагина чўзилиб кетган мавсумнинг ўтган 9 турини “Андижон” жамоасида ижара асосида ўтказган дарвозабон Исломбек Абдуллаев “шунқорлар” сафига қайтиб келди. Исломбек мавсум бошида “Андижон” жамоасига ижарага берилган эди. Ёш дарвозабон ўтган турлар мобайнида “Андижон” сафида жуда яхши ўйин намойиш қилди ҳамда жамоанинг кўрсатган натижаларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олди. Ўтган июль ойида Исломбек Абдуллаев “суперлиганинг энг яхши дарвозабони” деб топилгани ҳам сўзимизга исбот бўлади.

Жамоа мураббийлар штаби ижарадаги дарвозабон Исломбек Абдуллаевни жамоага қайтариш тўғрисида қарор қабул қилишди. Исломбек кеча жамоа шифокорлари назорати остида коронавирусга тест топширди ҳамда "шунқорлар"нинг бугунги машғулотларида фаол иштирок этди.

Ёш ва иқтидорли дарвозабонимизга келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз", - деб ёзилади "Қўқон-1912" расмий сайтида. 


Эслатиб ўтамиз, championat.asia талқинига кўра Исломбек Абдуллаев июль ойининг энг яхши дарвозабони деб тан олинган эди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика