RU

Последние новости

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  20 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  1 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  101 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Ихтиёр Тошпўлатов: "Катта футболни соғиндим" Новости

Ихтиёр Тошпўлатов: "Катта футболни соғиндим"

Икки ойлик танаффусдан сўнг "Машъал" клуби футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов яна умумний гуруҳга қайтди.

Тошпўлатов билан унинг бу йилги фаолияти борасида суҳбатлашдик.

- Ихтиёр, бу йилги мавсум сиз учун қандай ўтмоқда?

Қишги йиғинни Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида ўтказдим. Сўнгги кунларда жиззахликлар ижарага олишни истамагани учун яна "Машъал"га қайтдим. Мавсумнинг бошида асосий таркибга киришим учун муаммолар бўлди. Қишғи йиғинда бирга бўлмаганим панд берди. Кейинчалик таркибда ўйнай бошладим ва ёмон ўйин кўрсатмадим деган умиддаман. 12-турда "Локомотив" билан ўйинда жароҳат олдим ва икки ой машғулотларсиз қолдим. Ҳозирда умумий гуруҳга қайтдим. Умуман олганда ярим мавсумдан тўла кўнглим тўлди дея олмайман.

- Бу орада сиз Олимпия терма жамоасидан ҳам таклиф олган эдингиз...

Дарҳақиқат , менда жароҳат бор вақтида таклиф келди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Яна 3 йилдан сўнг Ўзбекитон терма жамоаларидан таклиф олдим. Охирги марта Ўзбекистон ўсмирлар термасида ҳаракат қилган эдим. Бу менга жуда катта ишонч бағишлади. Энди эртароқ сафга қайтиш учун жиддий ишлаяпман. Футболга қайтишни ва ўйнашни соғиндим.

- Сизга мураббий Олий лигада кўп ҳам ишонч билдиргани йўқ? Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?


Бу мураббийни истаги ва унинг хоҳиши. Балки мен мураббий кутган даражада ўйин кўрсатмагандирман. Айбни ўзимдан қидирсам тўғри бўлади. Ҳар бир ўйин оғир кечмоқда шу боис мураббий энг кучлиларга ишонмоқда.

- Жамоанинг бу йилдаги салбий натижаларига нималар сабаб бўлмоқда?


Жамоавий ўйин ва аҳиллик йўқ. Шу боис кўп ўйинларда бу панд бермоқда. Иккинчи даврани ҳам кутилганидек бошлай олмадик. Кейинги учрашувларда бу вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика