RU

Последние новости

21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  26 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18

Иван Ракитич:“Фақат ўрганишни эмас, из қолдиришни ҳам истайман” Новости

Иван Ракитич:“Фақат ўрганишни эмас, из қолдиришни ҳам истайман”

“Барселона” ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич охирги йилларда барқарор ўйин кўрсатиб келаётган футболчилардир биридир.


Ўтган ҳафтада у Англиянинг “World Soccer” журналига интервью берди ва фаолиятидаги бир қатор муҳим ҳолатларни ёдга олиб ўтди.


- Европа Лигасида “Севилья” билан зафар қучиб, финалнинг энг яхши ўйинчиси бўлдингиз. “Барселона”га келганингиздан кейин ҳам сизни “Севилья” ишқибозлари илиқ кутиб олишди. “Барса” билан учта соврин ютдингиз, Чемпионлар Лигаси финалида биринчи тўпни киритдингиз. Кейин собиқ клубингизга қарши Европа Суперкубогида ўйнаб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозондингиз. Тез орада иккинчи фарзандингиз дунёга келади, жамоа билан клублар ўртасидаги мундиалда қатнашасиз. Яна Испанияга келганингизда биринчи тунда ўзингиз учратган қизга уйландингиз. Ҳаётингизда сценарийни ким ёзади?

- Бу йигит ўз ишини жуда яхши билади! Ҳаётда нимадир содир бўлгунича шунчаки кутиб ўтирмайман. Имкониятдан фойдаланишга интиламан ва атрофимда мендан бохабар бўладиган инсон бор. Футбол учун яшаб, муваффақиятга эришиш учун имкони бор ва имконсиз нарсаларни амалга ошираман. Буни иш деб айтмайман, лекин меҳнат қилишга тўғри келади. Ўзимдан фахрланаман, бахтлиман ва “Барселона”да ўйнайман. Бундан ортиқ нима бўлиши мумкин? Касбимизда ўзимиз ёқтирган нарсани қиламиз, буни жаҳондаги энг буюк клуб билан амалга ошириш шунчаки мўжиза. Ишга табассум билан келиб, уйга ҳам кулган ҳолда қайтаман. Барча имкониятдан 100 фоизга фойдаланиб, бундан роҳат олиш керак. Ўрнимда кўплаб футболчилар бўлиши мумкин эди. Фаолиятингда максимал ютуқларга эришиш муҳим, исталган лаҳзада барчаси якунланиши мумкин: зинада тиззангни синдириб олиб, ҳеч қачон футбол ўйнамаслик хавфи бор. Ўйин ва ғалабадан ёқимлироқ нарса йўқ, буни яна ва яна уддалашни хоҳлайман.

- Ҳар бир имкониятдан фойдаланиб, мақсад ва иштиёққа эга бўлиш ҳақида айтдингиз. Лекин сиз ҳаммасини босқичма-босқич амалга оширгансиз. “Базель”дан “Шальке”га, у ердан “Севилья”га ва кейин “Барса”га. Катта клубга вақтли ўтмаганингиз яхши бўлганми?

- Баъзи футболчилар дарҳол грандлар сафига қўшилади ва бунда муаммо юзага келади. 18 ёшимда “Челси” ва “Ювентус”дан таклиф бўлган, лекин кетишни истамаганман. “Базель”да оёққа туриб олишни ўйлаганман. Катта клубга кўчиб ўтиш қизиқ, лекин ўшанда асосий таркибга муқим киришни хоҳлагандим. Кейин эса “Шальке”, “Севилья”, “Барселона” йўналишида ҳаракатландим. Шундай бўлиши керак бўлган – ҳар бир клубда янги ғоя ва одамларни билиб бордим. Ҳамма жойда ўргандим, хатоларни билиб, улар устида ишладим.

- Агар ҳар бир жамоангиздан муҳим нарсани танлаш лозим бўлса, у нималар бўларди?

- Ҳар бир клубда ўзгача жиҳатлар мавжуд. “Барселона”нинг буюк ва катта клублигини айтган бўлардим. “Шальке” – ташкилотчилик, у ерда ҳар бир нарсага жиддий эътибор берилади. “Севилья”да интилиш ва меҳрни. “Базель”да инсонийлик, ҳаққонийликни ҳар куни намойиш этишарли. Агар буларнинг ҳаммасини бирлаштирса, идеал кўриниш ҳосил бўлади.

- Испанияда шундай гап бор: “поезд станцияга фақат бир марта келади”. Шунинг учун унга илашиб қолиш керак. Бироқ поезд сизга қайта-қайта келгандек.

- Шошишни истамайман. Болалигимдан “Базель”га мухлислик қилганман. У ерда ўйнаш ва ғалабага эришишни хоҳлаганман. Кейин қолганини ҳал қилишим мумкин эди. Йонас Элмер деган дўстим бор эди. Швейцария U-16 термасида ўйнаган Элмер “Челси”га ўтишга қарор қилган. Ҳозир у Швейцарияда 2 ёки 3-дивизионда ўйнамоқда. Агар қолганда ҳаммаси бошқача кечармиди. Ҳар бир футболчи ўзига ишониши лозим. Бироқ менга ҳозир гапириш осон бўлиши мумкин. Тўғри қилганим ёки у хато қилганини гапирмаяпман, лекин мен юрак билан иш тутгандим. Ўзим учун қарори қилишим керак эди. Агар маслаҳат керак бўлса, буни илтимос қиламан, аммо бундай қарорларни ёлғиз ўзинг қабул қила оладиган даражада кучли ва эркин бўлмоқ даркор. Агар менда ишлар яхши бўлмаса, бу шахсий хатом бўларди.

- Дарҳол югуриб кетиш керак эмасми?

- 16 ёшгача жамоада биринчи мураббийимни эслайман – Вернер Могг. “Базель”да мени 18 ёшлилар жамоасига ўтказишни хоҳлашди. Лекин Вернер қолишим зарур эканлигини таъкидлади. У сардор ва майдондаги энг аҳамиятли футболчи бўлишимни айтди. Кўп нарсаларни ўрганишимни таъкидлади. Кейин янги савияга чиқишга тайёр бўлишим ҳақида гапирди. Буни яхши ёдда сақлаб қолдим. У ҳақ эди. Тенгдошларим билан қолганим фойдамга ишлади. Ўша мавсумда 48 учрашувда 17 тўп киритдим.

- Ярим ҳимояда ўйнабми?

- Ҳа, марказий ярим ҳимояда. Сардор эдим. Ўшанда барча нарсани ютдик. Ўшанда яхшироқ ўсишни бошладим. Тўғри, ҳозир ҳам жуда тез эмасман, бироқ ўсишга эришгандим. Белим ва оёғим оғрирди. Атрофга боқишга улгурмай жамоада энг баланд ва кучли бўлишга улгургандим.

- Катта бўлиш аҳамиятлими?

- Ўша ёшда бу нарса муҳим. Баландроқ, кучлироқ ва тезроқ бўлсанг, майдонда кўзга ташланасан. Иқтидорли, лекин жисмонан етук бўлмаган болаларга қийин бўлади. Бизда марказий ҳужумчи бор эди: мендан уч баравар каттароқ, кучли ва тезроқ бўлиб, жуда муҳим ўйинчи саналарди. Лекин жисмонан унга етиб олишни бошлаганимизда у умумий қараганда бошқача туюлмасди.

- Кейин сизни биринчи жамоага ўтказишди.

- Кристиан Гросс 16 ёшимда асосий жамоа билан мавсумолди тайёргарликка олиб кетганди. Бу мукофотдек бўлиб, жамоа ишини яқиндан кузатишга имкон берганди. Катталарда барчаси бошқача эди. Яхши ва ёмон тарафдан ҳамма ажралиб турарди. Характер, ўзини ўйлаш, жиддийлик. 21 ёшлилар жамоаси билан ўйинни ютқазсак, ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ эди. Асосий жамоада бундай эмасди. Жамоат олдида ўзингни тутишда эҳтиёт бўлиш лозим эди.

- Катта ёшли футболчилар сизда рақобат кўришганми?

- Буни улардан сўраган маъқул. Асосий жамоа буни билиб, ҳурмат билан келганман. Шу билан бирга ўйнашни истасам, бошқалар билан рақобатлашиш кераклигини яхши билардим. Осон бўлмаган, ҳеч ким таслим бўлишни хоҳламасди. Ўзимга ишондим ва менга омад кулиб боқди. Ҳар бир клубда менга кимдир ёрдам берган. Дастлаб бу Младен Петрич бўлганди. У менга акамдек эди, ҳамма нарсани кўрсатиб, ўргатган, ёрдам берган ва ҳимоя қилган. У мени кузатишини ҳам айтиб ўтганди. “Шальке”да бу ишни Младен Крстаич қилганди. Ёрдамга эга бўлиш жуда муҳим. Шу сабабли энди ўзим ёш ўйинчиларга яқинроқ бўлишга интиляпман, айниқса терма жамоада. “Барселона”да бошқача: у ерга ўйинчилар тайёр ҳолда келишади.

- “Севилья”да-чи?

- У ерда дастлабки 2-3 ойда “Шальке”даги хорижлик футболчилар тушган аҳволни ҳис қилганман. Улар менга шундай назар билан боқишарди: “Бу ахмоқ нимани гапиришга ҳаракат қиляпти?” Бизда Хитой, Япония, Испаниядан футболчилар бўларди. Ўшанда яшаш қанчалик қийин бўлиши, бошқалар билан мулоқот қилмасликни тушунмасдим. Испанияга келганимда эса икки сўзни ҳам айта олмаслигимни дарҳол тушундим. Испанчани билиш муҳим эди. Янги тил – совға. У фақат майдонда қаерга югуриш ва нима қилиш кераклиги учун эмас, балки мулоқот қилиш учун зарурдир. Нималарни синаб кўрмадим. Телевизор кўрдим, радио тингладим. Дастлаб менга Ивица Драгутинович таржима қилиб турарди, лекин мен у билан имкон борича испанчада гаплашишга интилардим. Ҳаракат қилсанг, буни қадрлашади.

- Бунга бошқа сабаб ҳам бормиди?

- Тўғри. Мен Ракелни, бўлажак хотинимни Севильяга келан биринчи кунимдаёқ учратдим. У билан танишишни истаганим учун тилни ўрганишим шарт эди. Учиб келдим ва спорт директори мени аэропортда кутиб олди. Соат кечки 10 эди. Биз кечки овқатни тановул қилдик ва стадионга яқин ердаги меҳмонхонага жўнадим. Асабийлашиб, ухлай олмадим. Акам билан кофе ичгани барга кирдик. Ярим тунда кофе. Ва уни менга рафиқам олиб келди. Трансфер ойнаси тугашига 4 кун қолганди, мени турли клубларга боғлашарди. Бир жамоадан қўнғироқ қилиб, шахсий самолёт жўнатишни таклиф қилишди. Бироқ акамга “Севилья” президентига ваъда бериб қўйганимни айтдим. Эртага шартнома имзолаб, ўша официанткага уйланишимни таъкидладим.

- Унга бу ҳақида айтганмисиз?

- Кейинроқ. Ўша меҳмонхонада деярли 3 ой яшадим ва ҳар куни кофе ичгани кирардим. “Un cafе con leche y una Fanta naranja, por favor”. Менимча, бошқа нарса буюртма қилмаганман, фақат шу гапни билардим. Уни учрашувга таклиф қилдим, лекин у доимо иши сабаб бунга имкони йўқлигини айтарди. Августда ниҳоят у вақт топди. Биз бирга кечки овқатга бордик ва ўшандан бери ажралишмадик. Қиз фарзандимиз дунёга келди. Энди иккинчисини кутяпмиз. Мен худди Жорж Клунидекман! Агар Голливудда мен ҳақимда фильм суратга олинса, у ёки Бен Аффлек менинг ролимни ўйнаши мумкин.

- Ҳозир испанчада жда яхши гапирасиз. Яна андалусча шевада.

- 3 ойдан кейин одамлар билан мулоқотга ўтгандим. У ерда ростдан бошқача гапиришади. Хесус Навас ёки Хуан Кало билан гаплашиш имконсиз эди. Мен бир нарсани ўрганган бўлсам, улар умуман бошқа нарсани сўзлашарди. Охири уларнинг шевасини ўрганиб олдим. Севильяга хос ҳазилкашлик билан буни уддалаш осон бўлди.

- Андалусия дербисида вазият таранглашади.

- Шундай, лекин барча бир-бирига самимий муносабатда бўлади. Албатта, рақибга тоқат қилмайдиган одамлар бор, лекин бунда ҳам маҳаллий характер ва ҳазил сезилиб туради.

- Германия дербиси ва “Эл Класико”да қандай?

- “Шальке”–“Боруссия” – бу ўзгача ўйин. У ерда биринчи кундаёқ менга бошқа ўйинлар ҳақида унутиб, “Боруссия”га гол урсам ва биз ютсак, мени қўлларида кўтариб юришларини айтишганди. Биринчи кунданоқ.

“Класико?”Мен фақат ўйинчи эмасман, мухлис ҳам саналаман. Жаҳондаги энг муҳим учрашувларда иштирок этиш ғаройиб. “Класико” пайтида кўчада ҳеч ким бўлмайди. Шаҳарлар орасида 600 километр бўлса-да, ҳар икки клуб жаҳондаги энг кучлилардан ва энг буюк 5 жамоалар сафига киради. Бу эса ўйинга алоҳида тус бағишлайди.

- Фарзандларингиз футболчи бўлишини истайсизми?

- Қизим футболчи бўлмайди – у ота-онасининг ёнида бўлишга имкон берадиган иш билан шуғулланади. Футболда кўп нарсадан воз кечишга тўғри келади, акс ҳолда ҳеч нарсага эриша олмайсан. Бироқ бундан ҳам роҳат олиш керак. Оила ёнингда бўлса, яхши. Ёқимли бўлмаган паллада улар сени тартибга келтиради.

- Мағлубиятдан кейин ўзингизни қандай ҳис қиласиз?

- Ютқазсак, ўзимда бўлмайман. Одамларни эътиборсизлик билан эшитаман, жавоб бермайман. Уйда мени қўллаш ёки мен билан бирга байрам қилиш кераклигини яхши билишади. Қизим келганда эса дунё тўхтаб қолади. У “дада” деганда ўйнаганим ёки ютқазганимни бутунлай эсдан чиқараман.

- Хавьер Маскерано “Барселона”да футбол ўйнашни қайтадан ўргангани тўғрисида гапирганди. Сизда-чи?

- Тўғри. “Барселона”да кўп йиллардан бери аниқ ўйин услуби бор ва ҳар бир мураббий бунга ўз қўшимчаларини киритади. “Севилья”да “Барса” услуби фойда бермаган бўларди. Жамоа ҳар бир ўйинда устунлик қилиб, ғалаба қозониши шарт.

- Хавини алмаштириш қийин бўлдими?

- Гап қийинчиликда эмас. У билан кўпроқ бирга ўйнашни истагандим. У билан ишлаш ва ундан ўрганиш ажойиб бўлди. Ундан миннатдорман: катталарни ҳурмат қилиш, оддий бўлиш, босимга дош бериш, ўйинга яхши тайёрланишни ўргандим. Қачондир янги Хавини кўрамиз деб ўйламайман. Шу билан бирга ўз ҳолимча қолишни истайман. Фақат ўрганиб қолмай, ўз изимни қолдиришни хоҳлайман.

- “Севилья”да сардор бўлгансиз. “Барса”да ҳам етакчилардан биримисиз? Кийиниш хонасида сизга қулоқ солишадими?

- Бошқарув нима эканлигини биламан, кўп футболчилар анчадан бери ўйнашади. Зарур пайтда гапиришим мумкин, лекин бундай савияга аста-секинлик билан чиқиб бориш лозим. Характерим ўзгармайди. Ўзимни хотиржам ҳис қиламан ва барча учун ёрдамга тайёрман.

- Мавсум бошида 4-сардор учун овоз бериш бўлди: унда Маскерано ғалаба қозонди. Ўзингиз учун овоз беришингиз мумкинмиди?

- Билмайман. Бундай қилмадим, балки таъқиқланмагандир. Қоғозга исмни ёзамиз. Уч сардор аввал аниқланган. Улар - Месси, Иньеста, Бускетс. Бизда етакчилар етарли ва навбатдаги сардорларни ҳам ёзса бўлади. Лекин майдонда манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун 4 сардор ҳам етарли. Уларга ишонамиз. Клубда умрини ўтказган ва жамоага ёрдам бериб, қўллаб-қувватлаши учун сардор бўлиши шарт бўлмаган футболчилар мавжуд.

- Олдинда Месси, Неймар ва Суарес билан ўйнаш қандай?

- Ҳужум чизиғимиз жаҳонда энг кучли. Улар ўйин услубимизни аниқлаб беришади, бизнинг вазифамиз эса майдонда улар учун ишлаш. Юқори прессингдан фойдаланамиз, тўпни рақиб дарвозасидан 20 метр узоқликда қайтариб олишга интиламиз. Ҳужумчиларимиз ва дарвоза орасида 1-2 нафар футболчи қолади. Ҳужум чизиғи учун ҳаракат қиламиз. Уларга ёрдам берса, 5-10 километр масофани босиб ўтамиз. Бунга тайёрмиз.

- Фаолиятингиздаги энг яхши лаҳза қайси?

- Улар кўп, лекин Чемпионлар Лигаси финалидаги голни оилам қаршисида урганман – бу юз бериши мумкин бўлган энг ажойиб нарса. Худди дунёни қучоқлагандек. Тўпни олиб, уни ўзингкини деб ўйлашдек гап. Ҳамиша кўпроқ нарсани истайман. Шундай экан, ўша ҳиссиётни яна бир марта ҳис қилишни хоҳлайман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика