Иван Нагаев "Сўғдиёна" сафида майдонга тушди
22 июл 2019 10:37
Новости
Иван Нагаев "Сўғдиёна" сафида майдонга тушди
Биринчи даврани "Бухоро"да ўтказган ҳужумчи иккинчи даврани Жиззахда давом эттириши мумкин.
Кеча "Сўғдиёна" клуби Жиззахда ПРО-лига вакили "Шўртан" клуби билан назорат учрашуви ўтказди. Мазкур баҳсда Иван Нагаев жиззахликлар сафида майдонга тушди. Катта эҳтимол билан футболчи иккинчи даврани Бақоев бошчилигидаги клубда бошлайди.
Маълумот учун, Нагаев биринчи даврада "Бухоро" таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб 2та гол урди.
Олдинроқ "Сўғдиёна" машғулотларида Жасур Ҳасанов ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
18:35
Илёс Зейтуллаев: "Андижон" учун мотивация муҳим роль ўйнади, "Бунёдкор" ажойиб мавсум ўтказди" 2
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии