Иван Бошкович: "Рақиб - чемионлик учун даъвогарлардан бири, бироқ биз уларнинг кучсиз томонларини билардик"
		
		26 авг 2023 23:35
        Новости	
	 
				 
				Иван Бошкович: "Рақиб - чемионлик учун даъвогарлардан бири, бироқ биз уларнинг кучсиз томонларини билардик"
Иван Бошкович: "Бу баҳсга яхши тайёргарлик кўргандик. Рақиб - чемионлик учун даъвогарлардан бири, бироқ биз уларнинг кучсиз томонларини билардик. Улар 30-дақиқадан сўнг иккита ўзгариш қилиб, 2 нафар ҳужумчи билан ўйнай бошлашди. Тўп билан иккинчи қаватда ўйнашга интилишди ва ҳисобни тенглаштиришди, шундан сўнг тактикада баъзи ўзгаришлар қилдик. Футболчилар кўрсатмаларни бажариб, пас орқали ўйнай бошлашди. Рақибга айнан шу йўл билан муаммо туғдирдик. Охиригача ҳаракат қилдик ва мақсадимизга етишдик. Дориев жуда муҳим голни урди. Афсуски 2та сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Асосийси - натижага эришдик. Кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз.
Бугун стадионга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтамиз. Келаси баҳсдан бундан ҳам кўп ишқибоз бўлади деб умид қиламан. Кейинги учрашувда ҳам Чемпионлар лигасида ўйнайдиган рақибга ("Пахтакор") қарши майдонга тушамиз. Умид қиламанки, улар яхши ўйинлар ва ижобий натижалар гувоҳи бўлишади".
- "Навбаҳор"га қарши баҳсга тайёргарлик ҳақида айтиб ўтсангиз.
- Биз бу ўйинга 15 кун тайёргалик кўрдик. Улар ОЧЛда ўйнашди, кейин узоқ йўл ва бу ўз таъсирини кўрсатади. Бу жабҳада омадимиз келди. Йигитлар ҳам кўрсатмаларга риоя қилишди. Бугун ғалабага муносиб эдик.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии