RU

Последние новости

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  39 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  71 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

Иван Бошкович: «Ҳозир «Динамо»дек рақиб билан ўйиндан бир очкодан қониқмаслик мумкин эмас, дуранг – ижобий натижа» Новости

Иван Бошкович: «Ҳозир «Динамо»дек рақиб билан ўйиндан бир очкодан қониқмаслик мумкин эмас, дуранг – ижобий натижа»

Суперлига 5-тури доирасидаги «Динамо» - «Сўғдиёна» (1:1) ўйинидан кейин жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

«Жанговар дуранг бўлди. Биринчи бўлимда жамоам кутганимдек ўйин кўрсатди. Ҳа, дастлабки 15-20 дақиқа рақиб босим қилди, кейин эса барчасини тўғри бажардик. Иккинчи бўлимда эса яхшироқ ўйнадик, ҳимояда ҳам ишончлироқ кўриндик. Рақиб фақат дастлабки дақиқаларда тажовузкор бўлди. Сабаби улар кучли прессинг билан бизнинг олдинроққа чиқишимизга йўл қўйишмади. Танаффусдан кейинги ўзгаришларим иш берди. Қатор имкониятлардан фойдалана олмадик, деб ўйлайман. Ҳозирги «Динамо»дек рақиб билан ўйиндан бир очкодан қониқмаслик мумкин эмас. Ўйлайманки, бу ижобий натижа. Шунга қарамай, юта олмаганимиздан кичик афсусланиш қолди

«Динамо» олдин ҳозиргидек агрессив жамоа эмасди, бу борада кучайибди, буни эътироф этишим мумкин. Шу боис бир очко ҳозир ёмон натижа эмас.

Бу йил ҳам чемпионатда фаворитлар кўп, ҳаттоки ўтган йилгидан ҳам кўра кўпроқ деган бўлардим. Кўп жамоалар тенгкучли бўлади. Ўйинлар томошабоп ўтмоқда, стадионлар мухлислар билан тўлаётгани мени хурсанд қилади. Мана шундай ўсишда давом этаётган чемпионатда ишлаётганимдан мамнунман», - деди Иван Бошкович матбуот анжуманида.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика