RU

Последние новости

16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  14 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  3 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  9 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  20 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1

Иван Бошкович: "Финалда "Насаф"дан ғалаба кутаман" Новости

Иван Бошкович: "Финалда "Насаф"дан ғалаба кутаман"

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" жамоаси 5 ноябрь куни ОФК кубоги финалида Баҳрайнда "Ал Муҳаррак"га қарши майдонга чиқади.

"Аждарлар" тарихни такрорлашга жуда яқин туришибди. Бундан роппа-роса 10 йил аввал жамоа Анатолий Демьяненко мураббийлигида ОФК кубогини боши узра баланд кўтарганди. Ўша юлдузли таркибда ёрқин ўйинлар ўтказганлардан бири Иван Бошкович ҳисобланади. Бугунги кунда "Бунёдкор" академиясида болаларга мураббийлик қилаётган Бошкович финалдан олдин фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Умумий қилиб айтсам "Насаф"дан финалда фақат ғалаба кутаман. Ғолиб номи битта ўйинда аниқланади. Футболчиларнинг маҳорати ва сифати бўйича устунлик улар томонида, деб ўйлайман",- дейди Бошкович.

Гуруҳ босқичидан кейин барча учрашувларни ўз майдонида ўтказган "Насаф" эндиликда меҳмонда тўп тепади. Бошкович бу борада нима дейди?

"Сафарда тўп тепиш доим қийин бўлган. "Насаф"га осон бўлмаслиги аниқ. Лекин бу - футбол. Унда ҳамма нарса рўй бериши мумкин",- дейди мураббий

Битта баҳсдан иборат учрашувларда қайси жамоа тайёргарликни яхши ўтагани асосий планга чиқади. Битта хато ҳам қимматга тушиши ёки ўйин тақдирини ҳал қилиши ҳеч гап эмас. Иван Бошкович ҳам фикримизга қўшилган ҳолда қуйидагича фикрларини билдирди. 

"Энг муҳими жисмоний ва руҳий томондан яхши тайёргарлик кўришдир. Бундай ўйинларда диққат-эътиборли бўлиш энг юқори даражага чиқади. "Насаф"га бу борада омад тилайман"

Эслатиб ўтамиз Рўзиқул Бердиев шогирдлари финалга қадар гуруҳ босқичида "Олой", "Хўжанд", "Олтин аср", кейинги босқичда "Аҳал", "Моҳун Баган", "Ли Ман" каби жамоалар тўсиғини енгиб ўтди. "Насаф" жамоасига бош совринни юртимизга олиб келишига тилакдошмиз!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика