RU

Последние новости

01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  1 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  0 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  1 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  0 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  27 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  173 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб,, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39 19:45Италия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  8

Иван Бошкович: "Бугунги захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинни кучайтиришди" Новости

Иван Бошкович: "Бугунги захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинни кучайтиришди"

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Турон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун иккита гол уриб, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ҳамма йигитларни ғалаба билан табриклайман.

- Зенан Займович сиз келгунингизга қадар голлар урмаётганди, сиз келгандан кейин эса мана дубль қайд этди. Займович ҳақидаги фикрингиз?

- Ҳамма футболчиларда форма бўлади. Ҳар доим ҳам бир хил ўйнаб бўлмайди. Биз мураббийлар барча футболчиларга ёрдам бериш ва ўз даражаларида ўйнай олишларида кўмаклашиш учун шу ердамиз. Биздаги барча ўйинчилар жуда юқори даражаги футболчилардир. Олдин ҳам буни айтганман. Барча мураббийлар штаби аъзолари бу каби ўйинчилар билан ишлашдан завқ олишяпти. Менимча, биз бундан ҳам яхшироқ бўла оламиз. Тўхтаб қолиш керак эмас. 

- Бу ўйиндаги таркибни кейинги ўйинда ҳам сақлаб қоласизми?

- Бугунги ўйинда захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинни кучайтиришди. Ҳамма ўйинчиларим мен учун жуда муҳим. Ҳар доим қайтараман, барча ўйинчиларда майдонга тушишга имконият бор. Захирадан майдонга тушаётган ҳар бир футболчи ўйинни кучайтириши лозимлигини билиши керак. Мен учун барча ўйинчиларим асосий 11 талик таркиб учун номзод ҳисобланишади. Мен мураббий сифатида ким майдонга тушса ҳам, ўйин услуби ўзгармасдан қолишини истайман. Ким захирадан ўйинга қўшилса ҳам жамоа ўйини яхшироқ томонга ўзгариши керак.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика