Италияда порлаётган ўйинчига "Боруссия" қизиқмоқда
29 сен 2018 11:58
Новости
Италияда порлаётган ўйинчига "Боруссия" қизиқмоқда
"Женоа"нинг польшалик ҳужумчиси Кшиштоф Пентекка Дордмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда "сalciomercato" хабар берди. 23 ёшли форвард 3 ой олдин Польшанинг "Краковия" жамоасидан 4,5 миллион евро эвазига Италияга келган эди. У ҳозирнинг ўзидаёқ катта шовқин кўтаришга улгурди. Мавсумнинг дастлабки 6 ўйинида 10та гол урди (голларидан 4тасини "Лечче"га қарши Италия кубогида урди).
"Боруссия" Пентекни январдаёқ сотиб олишга уриниб кўрмоқчи.Польша ва Италия нашрлари уни Роберт Левандовскига тенглаштиришмоқда. Уларни нафақат гол уришлари, балки ўйин услублари ҳам ўхшашиб кетади.
Комментарии