RU

Последние новости

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  3 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Италия. "Ювентус" йирик ҳисобда ютган учрашувда Роналду гол+пас қайд этди Новости

Италия. "Ювентус" йирик ҳисобда ютган учрашувда Роналду гол+пас қайд этди

А Серия 30-тури доирасидаги Турин дербиси матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Ювентус – Торино 4:1

20.15, «Альянц Стэдиум»

Гол: Дибала (3), Куадрадо (29), Белотти (45+5-пен), Роналду (61), Жижи  (87-автогол)

Ювентус – Буффон, Данило, де Лигт, Бонуччи, Бентанкур, Куадрадо, Рабьо, Пьянич (Матюиди, 49), Бернардески (Дуглас Коста, 55), Дибала (Игуаин, 80), Роналду.

Торино – Сиригу, де Сильвестри (Эдера, 80), Бремер (Жижи, 84), Войнович, Айна (Ансальди, 84), Беренгер, Мейте, Верди (Миллико, 68), Лукич, Иццо, Белотти.

Огоҳлантириш: Бонуччи (26), Пьянич (39), де Лигт (45), Иццо (58), Айна (60), Дибала (70).

Ювентус

Пауло Дибала - 3', Хуан Куадрадо - 29', Криштиану Роналду - 61', Коффи Джиджи - 87'

Серия А . Тур 30

04/07/2020, 21:15

1
:
4
Завершен

Торино

Андреа Белотти - 45'

Стадион: Allianz Stadium, 0 зрителей

Главный судья: Fabio Maresca

45'
90'
3'  Пауло Дибала
3'  Хуан Куадрадо
26'  Леонардо Бонуччи
29'  Хуан Куадрадо
29'  Криштиану Роналду
40'  Миралем Пьянич
45'  Маттейс де Лигт
49'  Миралем Пьянич (Блез Матюиди)
55'  Федерико Бернардески (Дуглас Коста)
61'  Криштиану Роналду
70'  Пауло Дибала
80'  Пауло Дибала (Гонсало Игуаин)
87'  Коффи Джиджи
45'  Андреа Белотти
58'  Армандо Иццо
60'  Ола Айна
68'  Симоне Верди (Винченцо Миллико)
80'  Лоренцо Де Сильвестри (Симоне Эдера)
84'  Ола Айна (Кристиан Ансальди)
84'  Глейсон Бремер (Коффи Джиджи)

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!! Роналду гол+пас қайд этган учрашувни сиз билан Миржалол Норматов кузатиб борди. "Ювентус" мухлисларини навбатдаги ғалаба билан табриклаб қоламиз.

90+4. Роналдунинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

90+1. Роналдунинг зарбасидан кейин "Юве" бурчак зарбасига эга бўлди.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Мейтенинг зарбаси ноаниқ кетди. "Торино"нинг камдан-кам қилаётган ҳужуми шу тарзда якунланмоқда.

87. ГООООООЛЛЛЛЛ!! Қанотдан узатилган тўпни Жижи ўз дарвозасига жойлаб қўйди!!!

84. Рабьонинг зарбаси ноаниқ кетди.

81. Игуаин тўпни ажойиб тарзда Куадрадога оширди. Унинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

76. Негадир "Торино" таслим бўлганга ўхшайди. Ҳужумларда самара йўқ. Фақатгина паслар...

71. Дибала рақиб жарима майдончасида йиқитилди. Бош ҳакам буни симуляция деб ҳисоблади.

67. ЗАРБАААААААААААА!!! "Юве"нинг тезкор қарши ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди. Куадрадо тўпни Дибалага оширди. Аргентиналик эса бир рақибини алдаб ўтиб, зарбани Сиригу томон йўллади. Посбон тўпни қайтарди.

66. Беренгернинг зарбасини Де Лигт қайтарди.

64. Яна "Торино" босимни бошлади.

61. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Кришти жаримадан унумли фойдаланди!!! Суперголллл!!!


61. Роналду учун жарима зарбаси. Ажойиб нуқта!!

60. Данилонинг зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди.

58. Роналду тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди, Иццо томонидан йиқитилди ва сариқ карточка ҳам кўрсатилди.

55. "Торино" устунлик қилишда давом этади.

50. Ҳисоб тенглашганди. Вердининг зарбасини Буффон қайтарди. Қайтган тўпни Белотти дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегди. Ундан қайтган тўп голга айланганди. Бироқ бу паллада оффсайд қайд этилди.

48. УХХХХХХХ!!! Иккинчи бўлимни меҳмонлар хавфли ҳужум билан бошлашди. Қанотдан узатиб берилган тўпга Ди Сильвестри зарба йўллай олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+5. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Белотти пенальтидан унумли фойдаланди!

45+5. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Де Лигтга сариқ!!! "Торино" ҳисобни қисқартириши мумкин! У "Милан"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

45+4. Наҳотки! Пенальти бўлиши мумкин. Ҳакам ВАРни кўриб чиқмоқда!!!

45+3. Беренгернинг зарбаси Данилога тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Юве" жуда ҳам секин ўйнамоқда. Агарда рақиб сал тезликни оширса, "Юве" ҳам тезликни кўтармоқда.

40. Ўйин сокинлашди. Дерби курашларини кўрмаяпмиз.

37. Пьянич кичик жароҳат олди. "Барса"га у соғ-саломат керак...

35. ИЕ! Бу қандай зарба бўлди?! Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Бу ўнгақайлар нуқтаси эмасди...

34. Дибала йиқитилди. Ҳавфли жарима зарбаси.

33. Иккинчи темпда "Торино"нинг ҳужуми давом этди. Ола Аинанинг оширган тўпига Беренгер боши билан ноаниқ зарба йўллади.

32. ЗАРБААААААААА!!! Вердининг зарбасини Буффон қайтарди!

29. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Куадрадо ўз номини таблога ёздириб қўймоқда. Роналдудан ассистентлик.

28. Ушбу декадада "Торино" катта устунлик қилди. Бироқ гол йўқ. Кутилмаган ҳолат...

27. Жарима зарбасидан узатилган тўп Рабьонинг бошига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

26. Меҳмонларда қулай имконият. Жарима зарбаси.

23. Бернардескининг зарбасини рақиблари ҳимоячиси қайтарди.

21. "Ювентус" ҳужумларини оддий тарзда ташкил қилмоқда. Ҳеч қандай мураккаблик ва математик ўлчамлар йўқ.

18. ЗАРБААААААА!!!! Роналду бир рақибини алдаб ўтиб, иккинчисининг тақиби остида рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Тўпни Сиригу қайтарди. Кейинчалик Роналду чиройли тарзда тўпни Бернардескига оширди. Унинг чалқанча услубда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

16. Ажойиб вазият!!! Вердининг қанотдан узатган тўпини Де Лигт қайтара олмади, тўп ундан ўтиб кетди... Беренгер эса қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

13. ЗАРБААААААА!! Данилонинг кучли зарбасини Сиригу ушлаб олди.

10. УХХХХХХХ!!! Бурчакдан оширилган тўпга Бентанкур боши билан зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

7. "Торино"да ҳам яхши имконият бўлиши мумкин эди. Бурчакдан оширилган тўпдан самара чиқмади.

6. "Ювентус" босим қилишда давом этмоқда. Пьянич бурчак зарбаси ишлаб олди. Ундан ошириб берилган тўпга Роналду зарба бермоқчи эди. Ўхшамади.

3. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Дибала ҳисобни очди. Рақиб жарима майдончасида икки рақибини осонлик билан алдаб ўтди ва дарвозани ишғол қилди!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Барча ўйинолди тадбирлар  ўтказилди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика