Италия нашри Шомуродовни "ўзбек Мессиси" деб атади
		
		20 авг 2021 19:02
        Новости	
	 
				 
				Италия нашри Шомуродовни "ўзбек Мессиси" деб атади
Италиянинг машҳур Gazzetta dello Sport нашри Элдор Шомуродовга бағишланган мақола тайёрлади.
			Италияликлар ёзги трансфер ойнасида "Женоа"дан "Рома"га кўчиб ўтган ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг иқтидорига юқори баҳо беришмоқда. "Бўрилар"нинг илк учрашувларида ўзбекистонлик форвард ўзининг тўпурарлик салоҳиятини намойиш қила олди.
Gazzetta dello Sport нашрининг журналистлари 26 ёшли футболчига бағишланган материал эълон қилишди. Мақола "Шомуродов — ўзбек Мессиси" сарлавҳаси остида чоп этилди.
Элдор римликлар таркибида битта расмий ва иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ҳужумчи ушбу учрашувларда жами учта гол урди.
Эслатиб ўтамиз, унинг "Рома" билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойигача амал қилади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии