RU

Последние новости

00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  2 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  6 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  17 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  95 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  22 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  1 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  1 20:28"Норвич" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  4

Италия. 27-тур. "Ювентус" - "Фиорентина" 1:0 Новости

Италия. 27-тур. "Ювентус" - "Фиорентина" 1:0

Ушбу саҳифа орқали "Ювентус" - "Фиорентина" учрашувидан матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин бўлди.

                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               
ЯНГИЛАШ


- Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Навбатдаги футбол ўйинларида "Championat.asia" сайти орқали қўришгунча, соғ бўлинг!

- "Фиорентина" бугун ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмади. "Ювентус" ишқибозларини ушбу ғалаба билан табриклаймиз!
Бу жамоалар эса яна тўрт кундан сўнг Туринда, Европа Лигаси баҳсида яна тўқнаш келишади. Ҳозирча эса "Ювентус" навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобига ёздириб қўймоқда ва турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Учрашувдаги ягона голни Квадво Асамоа 42-дақиқада ўзининг ажойиб зарбаси билан киритди.  

90+3дақиқа: Учрашув якунланди! "Ювентус" ўз майдонида "Фиорентина"ни мағлуб этди.

90+2дақиқа: "Фиорентина" ушбу жарима тўпидан фойдалана олмади. 

90+1дақиқа: Меҳмонлар жарима тўпи тепишади. 

90-дақиқа: Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89-дақиқа: "Фиорентина" ҳужум қилишга уриниб кўрмоқда. Винченцо Монтелла жамоаси нима қилиб бўлса ҳам, ҳисобни тенглаштириш ҳаракатида.

88-дақиқа: Ўзгариш: Маркизио ўрнига Падоин ҳаракат қилади.

87-дақиқа: Огоҳлантириш: Аквиланига ҳакам сариқ карточка кўрсатди. 

86-дақиқа: Буффон! Жижи ҳозир ўз дарвозасини ташлаб тўпга эгалик қилди ва "Фиорентина" ҳужумчисини алдаб,  хавфни бартараф этди. Қойил, Буффон! 

84-дақиқа: Антонио Конте жамоаси  қолган дақиқаларда 4-5-1 схемасида ҳаракат қилади. 

82-дақиқа: Ўзгариш: Тевез майдонни тарк этди. Исла унинг ўрнида қолган дақиқаларда ҳаракат қилади.

80-дақиқа: Ана, Матос! Ажойиб имконият! "Фиорентина" ҳозир ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Ҳозиргина майдонга туширилган Матос боши билан Буффон дарвозасига зарба йўллади. Буффон бу вазиятда ожиз қолган эди. Лекин Матоснинг зарбаси дарвоза тусинга тегиб қайтди.

78-дақиқа: Ўзгариш: Штефан Лихтштайнер ўрнига Касерес майдонга туширилди. Лихштайнер бугун анча фаол ҳаракат қилди. 

77-дақиқа: Ўзгариш: Марио Гомез майдонни тарк этди. Винцензо Монтелла Матосни ўйинга ташлади. Қани кўрамиз, бу футболчи нималарга қодир экан?

75-дақиқа: Яқиндагина майдонга туширилган Уолски Буффон қўриқлаётган дарвоза томон зарба берди. Лекин унинг зарбаси ноаниқ қўриниш олди. Буффон бугунги ўйинда деярли қийинчиликка дуч келмаяпти. Унинг дарвозаси томон зарбалар сони жуда кам. 

73-дақиқа: "Фиорентина" ушбу стандарт вазиятдан унумли фойдалана олмади.

71-дақиқа: Огбонна сал бўлмаса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўярди. Бурчак тўпи.

69-дақиқа: Погба ҳужумни ривожлантириш мақсадида тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Аммо бу вазиятда Нето тўпни эгаллаб олди.

67-дақиқа: Монтелла иккита ўзгаришни амалга оширди. "Фиорентина"га ушбу ўзгаришлар қанчалик наф келтиришини қолган дақиқаларда билиб оламиз.

65-дақиқа: Ўзгариш: Пизарронинг ўрнига Уолски майдонга тушди. 

63-дақиқа: Жамоалар дарвозани унутиб қўйишгандек. 

61-дақиқа: Узоқ давом этган ҳужум самарасиз якунланди. Буффон тўпни ўйинга киритиб беради.

59-дақиқа: "Фиорентина" вазият яратди. Чап қанотдан узатиб берилган тўпни Марио Гомез боши билан дарвоза томон йўллади. Лекин зарбага аниқлик етишмади. 

57-дақиқа: Ўзгариш: Андерсон майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Фернандез майдонга туширилди.  

54-дақиқа: "Фиорентина" тўпни ўзида сақлаб турибди.

53-дақиқа: Асамоага нисбатан қоида бузилди. Жарима тўпи.

52-дақиқа: Меҳмонлар иккинчи бўлимни нисбатан фаолроқ бошлашди.

50-дақиқа: "Ювентус" футболчилари тўпни майдон марказида бир-бирига ошириб, навбатдаги ҳужумни ташкил этишга шошилмаяпти.

48-дақиқа: Куадрадо гол урди. Лекин бу вазиятда ён ҳакам уни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди деб ҳисоблади ва голни инобатга олмади.

47-дақиқа: Меҳмонлар ҳужумга отланишди. 

46-дақиқа: Иккинчи бўлим бошланди!

45-дақиқа: Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

43-дақиқа: Асамоа ўз қанотидан чиройли тарзда кириб келди ва бир ҳимоячини нозик ҳаракатлари билан алдаб ўтди ва тўпни кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди! 1:0! Чиройли гол!

42-дақиқа: ГОЛЛЛЛЛЛЛЛ! Асамоа! Тасанно, Квадво Асамоа! Супергол!

40-дақиқа: Биринчи бўлим якунланай деб қолди. Ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ. Антонио Конте воқеаларнинг бундай ривожидан кўнгли тўлмаяпти, албатта. 

39-дақиқа: Бу стандарт вазияти ҳам мезбонларга самара келтирмади.

38-дақиқа: "Ювентус" бешинчи бор бурчак тўпи тепди. Варгас хавфни бартараф эта олди. Яна бурчак тўпи.

36-дақиқа: Туринликларни ҳужуми оффсайд туфайли тўхтаб қолди.

35-дақиқа: Меҳмонлар "Ювентус"ни тўпсиз қолдиришга ҳаракат қилишмоқда. 

33-дақиқа: Диаките, Варгас ва Андерсон томонидан уюштирилган ҳужум якунланмай қолди. Бунга жавобан "Юве" футболчилари ташкил қилган ҳужум Асамоанинг ноаниқ тўп узатиши билан тугади. Ҳозирча ҳар иккала дарвозабонгача иш етиб бормаяпти.

30-дақиқа: Бардзальи узатиб берган тўпни Погба дарвозага йўллади. Лекин бу зарба Нето қўриқлаётган дарвоза томон аниқ бормади. 

29-дақиқа: Меҳмонлар ҳимояси Тевез ва Льорентени, мезбонлар ҳимоячилари Гомезни ҳозирча зарарсизлантира олишмоқда.

27-дақиқа: "Ювентус" ҳужумда. Асамоанинг ноаниқ зарбаси билан тугади ушбу ҳужум. 

25-дақиқа: Меҳмонлар ҳужум қилишди. Пизарро, Гомез ва Аквиланининг яхши ҳаракатларини "Юве" ҳимоячилари бартараф этишди.

24-дақиқа: Карлос Тевез ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

23-дақиқа: Ўйин темпи бироз тушгандек.

21-дақиқа: Одатда "Фиорентина" ўйиннинг кўп қисмини ҳимояда ўзказиб, имкон бўлса қарши ҳужумда жуда яхши ўйнайди. Монтелла жамоасининг қанотларида тезкор ва юқори техника соҳиблари ҳаракат қилишади. Буни "Ювентус" вакиллари унутмаслиги керак.

19-дақиқа: Бугун меҳмонлар футболчиси Андерсонга нисбатан кўп қоида бузишлар кузатилмоқда. Андерсон ўз навбатида ҳакамга бу борада эътироз билдирмоқда. 

18-дақиқа: Штефан Лихтштайнер фаол. "Ювентус" кўпроқ ўнг қанотдан ҳужумлар уюштирмоқда. Лекин меҳмонлар ҳимояси ҳозирча аниқ ҳаракат қилмоқда.

16-дақиқа: Энди Карлитоснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Тевез ўйиндаги ҳисобни очиши мумкин эди. "Ювентус" рақибга босим ўтказишга уринмоқда.

15-дақиқа: Мезбонларнинг илк хавфли ҳужуми. Артуро Видаль тўпни Лихтштайнерга қолдирди ва Штефан дарвоза томон зарба йўллади. Аммо бу зарбага аниқлик етишмади.

14-дақиқа: "Фиорентина" тўпни ўз назоратига олишга уриниб кўрмоқда. 

12-дақиқа: Огоҳлантириш: Видаль. Артуро Видаль икки дақиқа ичида Андерсонга нисбатан икки бор ўйин қоидасини бузди ва ҳакам бу сафар чилилик футболчини кечирмади.

10-дақиқа: Видаль Андерсонга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Майдон марказидан "Фиорентина" жарима тўпини амалга оширади.

8-дақиқа: Асамоа ва Лихтштайнер ўз қанотларида фаоллик кўрсатишмоқда. Конте жамоаси асосан қанотлардан ҳужум ташкил қилмоқчи. Буни тушунса бўлади, бугун марказда жамоанинг асосий футболчиси Пирло йўқ.

5-дақиқа: "Юве" ўйиннинг бешинчи дақиқасига келиб катта ташаббус билан ҳужумга отланмоқда. Монтелла жамоаси ҳимоя ҳақида ўйлашга мажбур.

4-дақиқа: "Ювентус" бурчак тўпи тепди. Погба ва Тевезларни фаоллиги ҳозирча "Фиорентина" ҳимоясини бироз безовта қилмоқда.

3-дақиқа: Жамоалар бирма-бир ҳужумга отланишди. Лекин ушбу ҳужумлар самарасиз якунланди.

2-дақиқа: Меҳмонлар ҳужум ташкил қилиб кўришди.

1-дақиқа: Ўйин бошланди!

- Мухлислар ичида топқирлари борми? Бугунги ўйин натижасини топишга ҳаракат қилиб кўринг! Ўз вариантингизни ёзиб қолдиринг ва ўйин тугаши биланоқ ким топқирроқлигини билиб оламиз. 

- Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. "Ювентус" - "Фиорентина" баҳсини Сизга  матнли онлайн тарзида Шаҳбоз Беғамов ёзиб боради. Бизни кузатишда давом этинг!

- Бугунги ўйинда "Ювентус"га Андреа Пирло ёрдам бера олмайди. 

-  "Ювентус" чемпионат карвонбошиси ҳисобланади. Улар "Рома" клубини 9 очкога ортда қолдиришмоқда. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Римликлар "Ювентус"дан битта кам ўйин ўтказишган. Туринлик футболчилар бугун уч очкони ўзлариники қилиб олишса, навбатдаги чемпионлик учун дадил қадам ташлаган бўлишади.  

- Монтелла бошқарувидаги "Фиорентина" жамоаси бу мавсумда бир қатор ёрқин ўйинлар кўрсатиб келмоқда. Улар ҳозирда турнир жадвалида тўртинчи поғонада кетишмоқда. "Фиорентина" кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этишни  мақсад қилган. Бугунги ўйин Монтелла жамоаси учун жуда муҳим. 

- Флоренцияда кечган ўйин қаҳрамони Жузеппе Росси бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Росси ўз жароҳатини тузатиш билан овора. Монтелла бугунги ўйинда "Бавария"нинг собиқ аъзоси Марио Гомезни асосий таркибда туширган. Марио узоқ давом этган жароҳатидан фориғ бўлди ва эндиликда жамоасига ёрдам бериш учун тайёр.  

- Антонио Конте жамоасининг "Фиорентина" билан ўзаро ҳисоб-китоби бор. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида "Ювентус" ғалаба қозониб турган бир пайтда, Монтелла шогирдлари иккинчи бўлимда тўртта тўп киритиб, иродали ғалабани тантана қилишган эди. Бу эса ўз навбатида "Юве" футболчилари ва мухлисларини ёдида қолган. Бугун "бьнконери"лар ўзгача иштиёқ билан ҳаракат қилишлари аниқ. 
- Бугунги ўйинни Даниэль Орсато бошқариб боради.


- Ювентус – Буффон, Кьеллини, Огбонна, Бардзальи, Лихтштайнер, Маркизио, Погба, Асамоа, Видаль, Льоренте, Тевес.
- Фиорентина - Нето, Родригез, Диаките, Савич, Паскуаль, Варгас, Пизарро, Куадрадо, Андерсон, Гомез.
- Таркиблар маълум бўлди.
- Учрашув соат 16:30да бошланади


Ювентус – Фиорентина 1:0 
9 март, 16.30, «Ювентус Стэдиум»

Гол: Асамоа (42)
Ювентус – Буффон, Кьеллини, Огбонна, Бардзальи, Лихтштайнер (Касерес, 78), Маркизио (Падоин, 88), Погба, Асамоа, Видаль, Льоренте, Тевес (Исла, 82).
Фиорентина - Нето, Родригез, Диаките, Савич, Паскуаль, Варгас, Пизарро. (Уолски, 65), Куадрадо, Андерсон (Фернандез, 57), Гомез (Матос, 77).
Огоҳлантиришлар: Видаль (12), Матос (81), Савич (85), Аквилани (87), Асамоа (90), Фернандез (90).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика