RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  4 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  15 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1

“Истиқлол” ўз майдонида “Хоразм”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ) Новости

“Истиқлол” ўз майдонида “Хоразм”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 25-турида “Истиқлол” жамоаси ўз майдонида “Хоразм” жамоасини қабул қилди.

Учрашув меҳмонларнинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларда “Хоразм” жамоаси ўйин тизгинини ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Меҳмонлар томонидан ташкил этилган ҳужумларда хавфли вазиятлар содир этилган бўлсада, самара келтирмади. Орадан бир оз вақт ўтиб, “Истиқлол” жамраси аъзолари фаолллашишди. Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ  мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Сардор Теляковнинг қулай узатмасидан сўнг мезбонларнинг чап қанот ярим ҳимоячиси Рустам Абдухамидов қулай имкониятга эга бўлди, унинг бош билан йўллаган зарбаси голга айланмади.

Учрашувнинг 14-дақиқасига келиб мезбонлар ҳисобни очишди. Элёр Акбаровнинг тўп оширишидан сўнг Риза Айвазов рақиб дарвозасига гол киритиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди, 1:0.  Голдан сўнг мезбонлар ҳужумкорликни янада оширдилар. Бу ҳужумлар биринчи бўлим якунига келиб ўз самарасини берди, Риза Айвазовдан “дубл”, ҳисоб 2:0.  Биринчи бўлим шу ҳисобда мезбонларнинг устунлиги билан ўз якунига етди.

Учрашувга ташриф буюрган мухлислар иккинчи бўлимда яна 3 та гол кўришга муваффақ бўлдилар. 51-дақиқада меҳмонлар ўз жарима майдонлари ичида ўйин қоидасини бузишди, ҳакам 11 метрлик жарима зарбаси нуқтасини кўрсатди. Белгиланган пенальтини Иқбол Бобохонов аниқ амалга оширди, 3:0.  Учрашувнинг 74-дақиқасига келиб, мезбонлар ҳисобни янада йириклаштиришди. “Истиқлол” жамоасининг 77-рақамли футболчиси Умид Қодиров жамоасининг навбатдаги голига муаллифлик қилди, 4:0. Учрашув якунида мезбонлар “Хоразм” жамоаси дарвозасига 5-голни ҳам киритдилар. Жамоадошлардан тўпни қулай даражада қабул қилиб олган Анвар Ҳожимирзаев кучли зарба билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Учрашув сўнгида меҳмонлар ҳисобни қисқартириш учун ҳужумкорликни оширишга бўлсада, наф келтирмади.

“Истиқлол”-“Хоразм” жамоалари ўртасидаги қизиқарли ўтган учрашув 5:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.  
         
ПРО-лига
25-тур
“Истиқлол” – “Хоразм” – 5:0 (2:0)  
Ҳакамлар
: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Мўмин Мажидов.
Заҳирадаги ҳакам: Олим Тўйчибоев.
Назоратчи – Андрей Тамбовцев
Комиссар – Родион Кондратьев..
«Истиқлол»: 12. Нодирбек Ашурматов, 3. Иқбол Бобохонов,  4. Жасурбек Эрмаматов, 7. Риза Айвазов (17.Анвар Ҳожимирзаев 66 ),   10. Элёр Акбаров (77. Умид Қодиров  63)  11. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 13. Темур Султонов, 14. Рустам Абдуҳамидов, 18. Обид Жўрабоев (2.Азиз Мадалиев 83) 22. Сардор Теляков (19. Абдулазиз Ёқубов 71), 30. Элдор  Эргашев (20. Жавоҳир Расулов 77).
Захира: 1.Абдуллаев Исломжон, 21.Элёр Мамасолиев.
«Хоразм»: 30.Асрбек Юлдашев 3. Равшанбек Султанов, 4. Айбек Нурбоев (2. Иномжон Эгамбердиев 80), 6. Фаррух Хайдаров, 7.Темурбек Исмоилов, 8.Жасурбек Атажонов, 10.Темур Бекжанов, 11. Сарварбек Жуманиёзов ( 17. Сардорбек Матмуродов 78 ) 12. Темур Машарипов, 15. Сирож Рўзметов, 16. Акбар Муродов.
Захира: 5. Ҳабибулла Матякубов, 18. Дадахон Юсупов, 22. Асадбек Мамбетов, 23. Неъматжон Мадаминов.
Огоҳлантиришлар: Сарварбек Жуманиёзов (37).

Бекзод Толибов тайёрлади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика