RU

Последние новости

13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  0 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  2 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  2 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  5 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  29 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  7 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  20 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1 07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0

“Истиқлол” иродали ғалабани қўлга киритди (шарҳ ва фотогалерея) Новости

“Истиқлол” иродали ғалабани қўлга киритди (шарҳ ва фотогалерея)

Кеча Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқич бахсларининг иккинчи тур ўйинлари ўтказилди.
“Истиқлол” бу турда Навоийнинг “Зарафшон-НЦЗ” жамоасини қабул қилди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида ўтган бўлсада, мезбонлар аста-секинлик билан устунликни ўз қўлларига ола бошладилар. Аммо, кутилмаганда меҳмонларнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумлари гол билан якунланди. Мезбонлар ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишганидан сўнг, катта куч билан олдинга ўтишди ҳамда ўйин назоратини тўлиғича ўз қўлларига олишди. Биринчи бўлим давомида уюштирилган кўплаб ҳужумлар самара бермади ва жамоалар танаффусга 0:1 ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда эса Камол Жўнашев шогирдлари тезкор гол киритиб, вазиятни ўнглашга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда ҒуломҲайдар Ғуломов индивидуал маҳорати эвазига рақиб дарвозабонини доғда қолдирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Маъмур Султонов ўнг қанот бўйлаб Нодир Одиловни дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Одилов эса қулай имкониятни кўкка совурмади. Меҳмонлар дарвозабони узоқ бурчакни ёпишга улгурмагани учун иккинчи тўпни дарвозасидан олиб чиқишга мажбур бўлди.
 
Учрашувнинг 67-дақиқасида мезбонларнинг биринчи голи муаллифи ҒуломҲайдар Ғуломов ўзининг дублини нишонлади. Ғуломов бу сафар ҳам индивидуал маҳоратини ишга слоган ҳолда, рақиб дарвозасини ишғол қилди 3:1.
 
Шу тариқа, “Истиқлол” навоийликлар билан бахсда иродали ғалабани қўлга киритган ҳолда мусобақа жадвалида 11-поғонага кўтарилиб олди.
 
Ўзбекистон Биринчилиги, иккинчи босқич, 2-тур
15 август
«Истиқлол» (Тошкент) – «Зарафшон-НЦЗ» (Навоий) – 3:1. 116 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Тошмуҳамедов (Нукус), И. Абдулаков (Тошкент вилояти), О. Умаров (Тошкент вилояти), И. Худойдотов.
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Голлар: ҒуломҲайдар Ғуломов (47, 67), Нодир Одилов (57) – Ўктам Садинов (18).
Истиқлол: Отабек Холдаров, Тимур Садиров, Жасур Мирзабоев, Расул Раҳмонбердиев, Жамолиддин Қўчқоров, Ғуломҳайдар Ғуломов, Маъмур Султонов, Жамолиддин Нормирзаев, Нодир Саъдуллаев, Нодир Одилов, Ҳасан Эргашев.
Захира: Анвар Назаров, Шаҳзод Каримов, Нурпейс Тўрақулов, Азамат Розиқов, Баҳодир Даминов, Исроил Турсунов, Илҳом Алибоев.

Зарафшон-НЦЗ: Севдиёр Ўринов, Темур Турдиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Азиз Абдуллаев, Ўктам Садинов, Феруз Бобоқулов, Улуғбек Избосаров, Абдулазиз Жўрабоев, Анвқар Рўзиқулов, Саиджон Хайитов, Иззат Абдуллаев.
Захира: Миржалол Қудратов, Зокир Мирзаев, Улуғбек Раҳмонов, Даурен Эшбоев, Мансур Отақулов, Достон Душанов, Ғанишер Самандаров.
Огоҳлантиришлар: Ф. Бобоқулов (48), С. Ҳайитов (иккиси ҳам - «Зарафшон-ПФК», 61).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика