RU

Последние новости

17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  9 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  4 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  29 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0

"Истиқлол" бош мураббийи: "Эртага бизнинг мухлислар ҳам кўп бўлади" Новости

"Истиқлол" бош мураббийи: "Эртага бизнинг мухлислар ҳам кўп бўлади"

ОЧЛ саралаши доирасида "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмон жамоа бош мураббийи Мубин Эргашев ҳамда жамоа ҳужумчиси Алишер Жалилов иштирок этишди.

- Футбол мухлисларини кириб келаётган янги мавсум билан табриклайман. Кўпроқ қизиқарли ўйинлар бўлишини тилайман. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибни ўрганиб чиқдик. "Локомотив"ни кўплаб футболчилар тарк этди ва кўплаб янгилар келди. Шунингдек, жамоада бош мураббий ўзгарди. Самвел Бабаян ва Андрей Фёдоровнинг ўйинлари икки хил таассурот беради. Футболчиларимизга эртанги ўйин олдидан алоҳида талаблар қўямиз.

Футболчи - "Локомотив" ОЧЛда ҳар йили ўйнайди. Уларнинг яхши жамоа эканлигини биламиз. Шу боисдан учрашувга яхши тайёргарлик кўриб, келаси босқичга чиқишимиз учун ҳаракат қиламиз.


- Истиқлол ОЧЛ даражасига тайёрми?

- Ҳа, тайёр. Чунки ўтган йиллар давомида ОФК кубогидаги иштирок орқали "Истиқлол" бир неча бора ушбу лигага тайёр эканлигини кўрсатиб берди.


- Клуб ОЧЛ учун 3 нафар легионерни рўйхатдан ўтказган. Улар Тошкентга келдими?

- Бу сюрприз бўлади, эртанги ўйинда буни билиб оласиз.


- "Локомотив"нинг ўйинларини томоша қилдингизми?

- Андрей Фёдоровни яхши биламан. У билан бирга ўқиганман. "Локомотив"нинг "Рейнжерс" билан ўйинини томоша қилдик. Шунингдек, "Жиангсу" билан ўйинни ҳам ўрганиб чиқдик. "Локомотив" икки ўйинда икки ҳил таассурот қолдирди.


- Ўзбек футболидан ёқтирган футболчингиз борми?

- Одил Аҳмедов. "Анжи", "Краснодар"да ўйнаган футболчини яхши биламан. "Локомотив"дан эса Марат Бикмаевни яхши танийман. Унинг ўйинлари менга ёқади.


- "Пахтакор"га қарши бекор қилинган ўйин тайёргарлик режаларига жиддий таъсир ўтказдими?

- Йўқ. Об-ҳаво худонинг қудрати. Шу боисдан бундан унчалик ҳафа бўлмадик. Эртанги ўйинда бизнинг томонга ҳам мухлислик қиладиган томошабинлар кўп бўлади. Шу боисдан ўйин қизиқарли кечиши шубҳасиз.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика