RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

"Истиқлол": 11-мағлубиятсиз сериядаги 10-ғалаба! Новости

"Истиқлол": 11-мағлубиятсиз сериядаги 10-ғалаба!

Теги :  Истиқлол
«Истиқлол» жамоаси «Хотира» майдонига юриш қилиб «зумрад» шаҳарга ғалаба билан қайтишди.

Ўйин ҳарорати юқори бўлди. «Хотира» жамоасининг интизомсиз ўйини футболчиларни бир-бири билан кескин ўйнашга мажбур қилди.

Катта саҳнани Санжар Асқаралиев бўшатиб бергиси келмади. Айтиш жоизки хар икки гол ҳам жамоа бир-бири билан аҳил эканлигини кўрсатиб берди. Биринчи бўлим режасини тўлдира олмаётган жамоа 40-дақиқада қарши хужумга ўтди. Диққат марказида эса бир оз олдин жароҳат ортириб олган Элёр Акбаров бўлди. Учга уч вазият, ўнг қанотдан Акбаров кетмоқда, гўёки дарвозага тўпни тепгандек кўрсатиб бир ҳимоячини алдаб ўтди. Дарвозабон билан бирга-бир ҳолат, лекин ўзидан қулай турган жамоадошига тўпни ҳаводан етказиб берди. Асқаралиевнинг биринчи голи бош билан амалга оширилди 0:1.

Иккинчи бўлим. «Хотира» жамоаси эса хисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди. Химоядаги хотиржамлик «Истиқлол»га қимматга тушди 1:1.

Ўйинда Худоберди Холиқов, Рустам Абдуҳамидов ва Мухаммад Расулов харакатланадиган чап қанот доимгидек фаол бўлди. Жамоанинг иккинчи голида ҳам Холиқов, Расулов ва Асқаралиев тандемидан гол вужудга келди. Жамоа жарима майдони ичида дарвоза очиқ қолгунича бир-бирларини тўп билан таъминлаб туришди. Асқаралиев яна диққатимизда 2:1.

Жамоалар харчанд уринишмасин, ҳисобни ўзгартириш ҳеч бир жамоанинг қўлидан келмади. Агар «Андижон» яна бир бор қоқилса энди оёққа туриши амри маҳол. «Истиқлол» уч ўйиндан иккитасини уйида ўтказади. Шуни ҳисобга олсак имконияти юқори. Мағлубиятсиз серия давом этади...

Мухаммад Фарзод тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика