RU

Последние новости

00:02ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  1 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2

Испанияни зир титратаётган “Жирона” ўзи қандай жамоа? Новости

Испанияни зир титратаётган “Жирона” ўзи қандай жамоа?

Ла Лигада 19 та тур ортда қолди.

Турнир жадвали футбол мухлислари одатланиб қолганидан сал бошқача, “Реал”, “Барселона”, “Атлетико” уччаласи “кучли учлик”да кетма-кет тургани йўқ. Бу мавсум Испаниянинг фаворитлари сафига шундай жамоа қўшилдики, мухлислар буни етти ухлаб, тушларида кўришмагани аниқ. Бу – “Жирона”!



Сўнгги йиллардаги футболга эътибор бироз сусайганими ёки АПЛ барибир Ла Лигага қараганда кўпроқ муҳокама қилиниши сабабми, ким билсин, “Жирона”га эътибор жуда паст омма орасида. 2015/16 йилги мавсум ёдингиздами? АПЛда “Лестер” нималар қилиб ташлаганини барча билади. Қанақа муҳокамалар бўлганди, а? 

Гап ҳозир “Жирона” ҳақида кетар экан, аввало, қизғин муҳокамаларга ўтишдан аввал (агар у бўлса кейинчалик ҳам, агар “Жирона” 2-даврада ўйинни сусайтирмаса) бу жамоанинг қисқача тарихи, умуман, қизиқарли ва эътиборга молик жиҳатлари билан таништирамиз. 


Жамоанинг Ла Лигадаги иштироки


Бундан 94 йил аввал ташкил топган клуб 2016/17 йилгача Ла Лигада иштирок этмаган, яъни, фақат қуйи лигаларда қатнашиб юрган. 2017 йили жамоа Сегундада 2-ўринни олиб юқори лигага чиқди. 2017/18 йилги мавсумда клуб Ла Лигада 10-ўринни қўлга киритди. Кейинги мавсум эса жамоа учун омадсиз бўлди ва 18-ўринни эгаллаб, яна Сегундага тушиб кетди. 



Бироз танаффусдан сўнг жамоа 2022/23 йилги мавсумни Ла Лигада ўтказди ва яна бир бор 10-ўринни эгаллади. 


Клуб раҳбарлари


“Жирона”нинг ўзи раҳбарлари ким экан дейсизми? Бегоналар эмас, сиз сал футболни яхшироқ билсангиз уларни танийсиз. Жамоанинг 47 фоиз акцияларига “City Football Group” эгалик қилади. Бу компания “Манчестер Сити”нинг ҳам эгаси ҳисобланади. 

Яна бир қисм акциялар эса “Ман Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг укаси Пере Гвардиола бошчилигидаги компанияга тегишли. 

Клуб президенти испаниялик Делфи Гели ҳисобланади. 


Таркибдаги машҳурлар

“Жирона” таркибида бир қарашда сиз-у биз биладиган, машҳур футболчилар йўқдек, аммо, айримларини таниймиз. Масалан, нидерландиялик Дейли Блинд бугунги кунда испан клубида фаолиятини олиб бормоқда. 



Шунингдек, “Барселона”да қисқа вақт фаолият олиб борган Пабло Торре ҳам “Жирона”да. 

Яна бир футболчи эса 2017 йилдан буён клуб сафида фаолият олиб бораётган Кристиан Стуани. 1986 йилда туғилган уругвайлик футболчи жамоа сафида 213 та ўйин ўтказиб, 116 та гол уришга муваффақ бўлган. Уругвай терма жамоаси сафида ҳам Стуани 50 та ўйин ўтказиб, 8 марта рақиблар дарвозасига тўп киритган. 



Стадион

“Жирона”нинг уй ўйинларини ўтказадиган стадиони жуда камтарона. 1970 йилда фойдаланишга топширилган “Монтиливи” стадиони ўз бағрига 14 624 нафар мухлисни сиғдира олади.



Хўш қадрли мухлис, нима деб ўйлайсиз, “Жирона” ушбу мавсумда Ла Лигада чемпион бўла оладими? Агар чемпион бўла олмаса қайси ўринда мавсумни якунлайди, деб ўйлайсиз?


Алишер Остонов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика