RU

Последние новости

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

Испаниялик "император" - Висенте дель Боске! Новости

Испаниялик "император" - Висенте дель Боске!

Бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган испаниялик мураббий Висенте дель Боске ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.


Висенте дель Боске Гонсалес - 1950 йилнинг 23 декабрида Саламанкада туғилган. Испаниялик собиқ футболчи, мураббий. Бош мураббий сифатида жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Чемпионлар лигасининг икки карра ғолиби, Испания чемпиони, қитъалараро кубок ва Европа суперкубоги соҳиби. Жаҳон чемпионати, Европа чемпионати ва Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ягона мураббий.

Футболчилик фаолияти

Висенте "Реал"да 18 ёшлигида пайдо бўлган. Бироқ, асосий таркибда орадан 6 йил ўтибгина майдонга тушган. Футболчилик пайтида энг яхши ўйинини 1977/78 йилги мавсумда "Барселона"га қарши ўйинда ўтказган.


Испания терма жамоаси сафида ҳам камдан-кам майдонга тушган. 27 ёшлигида у мураббийлик лицензиясини қўлга киритган ва 1984 йилда мураббийлик лавозимига таклиф этилган.


Мураббийлик фаолияти

"Реал"да ўтган уч йиллик фаолияти давомида дель Боске икки маротаба Испания чемпионатида, икки маротаба Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, Европа суперкубоги ва қитъалараро кубок соҳибига ҳам айланган. Кейин эса "Бешиктош" сафига йўл олган. У ерда мураббий бироз қийинчиликка дуч келади, аниқроғи, шартномада ёзилган пулларини олиш учун клуб билан судлашишига тўғри келади. 2006 йилда эса унга Мексика терма жамоасидан 2 миллион долларлик таклиф тушади. Бироқ, Висенте ушбу таклифга рад жавобини берган. Чунки, у "Реал"да ўша вақтда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларини кутаётганди. Қаҳрамонимиз ўшанда Хуан Паласиони ғолиб чиқишини кутган ва у орқали "қироллик клуби"да иш бошлаши кутилганди. Бироқ, якунда Рамон Кальдерон ғолиб чиқди ва у "Реал"га қайтиб бормайди.

Евро-2008дан сўнг у Луис Арагонеснинг ўрнига Испания терма жамоаси бош мураббийлигини эгаллайди. Терма жамоадаги дебют 2008 йилнинг 6 сентябрига тўғри келади. Ўшанда дель Боске шогирдлари Босния ва Герцоговина терма жамоасини кичик - 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандилар. 2010 йилнинг 11 июлида эса Испания терма жамоаси дель Боске бошчилигида ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга муваффақ бўлади. Ўшанда "енгилмас армада" Голландия терма жамоасини қўшимча вақтларда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.



Орадан икки йил ўтиб эса, у испанияликлар билан Евро-2012 ғолибига айланади. Финалда Италия терма жамоаси 4:0 ҳисобида таслим этилади.

Испания терма жамоаси 2010 йилдан бошлаб дель Боске бошчилигида 29 та расмий ўйинда умуман мағлубиятга учрамаган.

Ана шундан сўнг натижалар кескин тушиб кетган: 2013 йилги Конфедерациялар кубоги финалида Бразилияга йирик ҳисобда имконият бой берилади (0:3).

Бразилияда 2014 йилда бўлиб ўтган Мундиалда амалдаги жаҳон чемпионлари гуруҳда қолиб кетишга мажбур бўладилар.

Евро-2016 да эса 1/8 финал "қизил фурия" учун сўнгги манзил бўлади. 2016 йилнинг 1 июлида эса у истеъфога чиқишга қарор қилади ва мураббийлик фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтади.

Висенте дель Боске футбол тарихида ЕЧЛни ютган (2), жаҳон ва Европа чемпионатида бош мураббий сифатида ғолиб чиққан ягона мураббий ҳисобланади.



Бугунги кунда икки ўғли ва бир қизи бор.


Эришган ютуқлари

Футболчи сифатида

"Реал"

Испания чемпиони (5): 1974/75, 1975/76, 1977/78, 1978/79, 1979/80

Испания кубоги соҳиби (4): 1973/74, 1974/75, 1979/80, 1981/82


Мураббий сифатида


"Реал"

Испания чемпиони (2): 2000/01, 2002/03

Испания суперкубоги соҳиби: 2001

Чемпионлар лигаси соҳиби (2): 1999/00, 2001/02

УЕФА Суперкубоги соҳиби: 2002

Қитъалараро кубок соҳиби: 2002


Терма жамоада

Испания

Европа чемпиони (2): 2008, 2012

Жаҳон чемпиони: 2010

ФИФАда йил мураббийи: 2012

Конфедерациялар кубоги бронза медали соҳиби: 2009

Конфедерациялар кубоги кумуш медали соҳиби: 2013


Википедия маълумотлари асосида тайёрланди


Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика