Испания медиа лигаси ўйинларини ўртача 450 000 инсон томоша қилди. Фақат "Барса" ва "Реал" ўйинлари ундан кўпроқ қизиқиш уйғотган
03 янв 2023 18:56
Новости
Испания медиа лигаси ўйинларини ўртача 450 000 инсон томоша қилди. Фақат "Барса" ва "Реал" ўйинлари ундан кўпроқ қизиқиш уйғотган
Жерар Пике асос солган Қироллар Лигасининг илк ўйинлари 1 январь куни бўлиб ўтди.
Мусобақа учрашувларини ўртача ҳисобда 450 000 томошабин онлайн томоша қилди, энг юқори чўққи эса твичда 780 000 киши томонидан жонли кўрилган "Порсиньос" ва "Сайянс" ўртасидаги ўйинга тўғри келди.
Қироллар Лигасига бўлган қизиқиш Примера 15-турининг аксарият ўйинларидан ҳам юқори бўлиб чиқди.
Фақатгина "Барселона" – "Эспаньол" (Movistar + да 610 минг томошабин) ва "Вальядолид" – "Реал" (DAZNда 548 минг томошабин) ўйинлари янги медиа футбол турнири (ўртача 450 минг томошабин) ўйинларига қараганда кўпроқ эътиборни тортди.
Жумладан, "Атлетико" – "Эльче" ўйини трансляцияси энг юқори чўққисида 338 минг томошабинга эга бўлган бўлса, "Вильярреал" – "Валенсия" учрашувини 311 минг томошабин кузатилган.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии