RU

Последние новости

11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  7 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  3 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  27 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24

Испания. Мавсумнинг энг омадсиз трансферлари Новости

Испания. Мавсумнинг энг омадсиз трансферлари

Гильерме Очоа, Кейлор Навас каби кучли дарвозабонлар ушбу рўйҳатдан жой олганлар...

Кристиан Ансальди. "Атлетико М". Фелипе Луиснинг ўрнини босиш учун "Зенит"дан олинган ушбу футболчи савияси Примерога тўғри келмаслигини кўрсатиб қўйди


Гильерме Очоа. "Малага". ЖЧ-2014да ўзини ҳар томонлама кўрсата олган мексикалик посбонга бир қанча грандлар томонидан қизиқиш билдирилганди. Лекин, у "Малага"ни танлади ва айни пайтда заҳира ўриндиғида ўтирибди


Исаак Куэнка. "Депортиво". "Барселона" юлдузлари орасида ўзини кўрсата олмаган футболчидан "Депортиво"да кўп нарса кутишганди. Аммо, лекин, бироқ... У мавсумда бор-йўғи иккита гол кирита олди


Марк-Андре тер Штеген. "Барселона". Германиялик дарвозабон ҳам ўз жамоасида иккинчи рақамли посбон ҳисобланади. Минг афсуслар бўлсинки, мана шундай иқтидор эгаси Клаудио Бравонинг соясида қолиб кетмоқда


Яго Аспас. "Севилья". Андалусияликлар сафида ўзини кўрсата олмаётган футболчи аслида "Ливерпуль" футболчиси ҳисобланади


Кейлор Навас. "Реал". Икер Касильясдек дарвозабон турганида Наваснинг заҳирада ўтириши балки оддий ҳолдир. Лекин, барибир мана шундай дарвозабоннинг иккинчи рақам остида ҳаракат қилиши ачинарли


Альваро Негредо. "Валенсия". "Манчестер Сити"дан ижарага олинган футболчи жароҳати сабабли бор-йўғи 5 та гол кирита олди. Ҳужумчи учун жуда ёмон натижа, шундай эмасми?


Хоэл Кемпбелл. "Вильяреал". "Арсенал" футболчиси ҳисобланган футболчи ҳам ЖЧ-2014 вақтида жамоасининг чорак финалга чиқишига катта ҳисса қўшганди. Лекин, клуб сафида у ўзини кўрсата олмаяпти


Дуглас Парейра. "Барселона". Мавсумда бор-йўғи бир маротаба майдонга тушган футболчи кейинги мавсумда кўп эҳтимол билан бошқа жамоага ижара асосида йўл оладиган кўринади


Алессио Черчи. "Атлетико". "Торино"дан катта умидлар билан ҳарид қилинган футболчи Испанияда ўзини кўрсата олмади ва яна Италияга қайтариб юборилди. Фақат у ҳозирча "Милан"да ижара асосида ўйнайди


Ҳориж сайтлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика