RU

Последние новости

12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  0 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  1 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  28 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1

"Реал Мадрид" "Барселона"ни "Камп Ноу"да шунчаки янчиб ташлади ва Испания кубоги финалига йўл олди Новости

"Реал Мадрид" "Барселона"ни "Камп Ноу"да шунчаки янчиб ташлади ва Испания кубоги финалига йўл олди

Испания кубоги ярим финалидан ўрин олган "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги жавоб учрашуви мадридликлар "Барселона"ни йирик ҳисобда таслим этди ва финалга йўл олди.

"Барселона" – "Реал Мадрид" 0:4

Голлар: 0:1 – 45 Винисиус Жуниор, 0:2 – 50 Бензема, 0:3 – 58, пенальти Бензема, 0:4 – 80 Бензема.

Барселона – тер Стеген, Араухо, Алонсо (Эрик Гарсия, 66), Кунде, Бальде, Серджи Роберто, Бускетс, Кессиэ (Фати, 59), Гави, Рафинья (Ферран Торрес, 66), Левандовски.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Камавинга, Модрич (Тчуамени, 87), Кроос, Вальверде, Винисиус Жуниор (Себальос, 85), Родриго (Асенсио, 73), Бензема (Начо, 89).

Предупреждения:

Серджи Роберто (10), Хави (16), Винисиус Жуниор (26), Гави (26), Эрик Гарсия (67), Карвахаль (71), Ферран Торрес (76), Араухо (84), Алаба (86), Бальде (86), Милитао (88), Фати (90).

Барселона

Кубок Испании . Тур Semi Finals

06/04/2023, 01:00

4
:
0
Завершен

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 45', Карим Бензема - 50', Карим Бензема - 58', Карим Бензема - 80'

Стадион: Spotify Camp Nou, 94902 зрителей

Главный судья: Juan Martinez

45'
90'
10'  Серхи Роберто
26'  Гави
60'  Франк Кессье (Ансу Фати)
66'  Маркос Алонсо (Эрик Гарсия)
66'  Рафинья (Ферран Торрес)
67'  Эрик Гарсия
76'  Ферран Торрес
84'  Рональд Араухо
86'  Алехандро Бальде
90'  Ансу Фати
26'  Винисиус Жуниор
45'  Винисиус Жуниор
45'  Карим Бензема
50'  Карим Бензема
50'  Лука Модрич
58'  Карим Бензема
71'  Даниэль Карвахаль
74'  Родриго (Марко Асенсио)
80'  Карим Бензема
80'  Винисиус Жуниор
86'  Давид Алаба
86'  Винисиус Жуниор (Дани Себальос)
87'  Лука Модрич (Орельен Тчуамени)
88'  Эдер Милитан
89'  Карим Бензема (Начо Фернандес)

90+4. Ўйин якунланди! "Реал Мадрид" "Барселона" устидан "Камп Ноу"да йирик ғалабани тантана қилди ва Испания кубоги финалига йўл олди.

90+2. Фати ҳам қўполлиги учун огоҳлантирилди.

90. Жуда қайноқ Эл Класико. Кескинликлар нуқтаи назаридан қаралганда, эски даврларнинг Класиколарига яқин ўйин. 

89. Ўзгариш: Учрашув қаҳрамони Карим Бензема ўрнига Начо майдонга тушди.

87. Эдер Милитау Фатига ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

86. Алаба ва Бальде огоҳлантирилди

85. Карло Анчелотти яна бир неча ўйинчиларга бу учрашувдан баҳра олиш имкониятини бермоқда: Модрич, Винисиус ўрнига,  Тчуамени ва Себальос майдонгу туширилди.

80, ГООООООООООООООООООООЛ Карим Бенземадан хет-трик! Винисиуснинг узатмасидан сўнг, Карим осонлик билан дарвозани ишғол қилди. 4:0. "Барселона" ер тишлатилмоқда.

78. Зарбааааа! "Реал" "Барселона"га кучли босим қилмоқда. Асенсионинг ажойиб забрасини, тер Штеген қайтарди.

77. УХХХХХХХХ! Бенземада жуда ва жуда қулай имконият бўлганди, аммо зарба ўхшамади.

76. Бугун Винисиусни тинч қўйишмаяпти. Ферран Торрес Винига ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

74. Ўйин бироз тин олди. "Барселона" ҳам палапартиршликни четга суриб, бироз тин олмоқда.

71. "Барса"нинг истиқболли ҳужумини тўхтатгани учун Лука Модрич огоҳлантирилди.

66. "Барса"да яхши ҳужум. Бироқ охирги зарбани берадиган ҳеч ким йўқ. 

66. "Барселона"да ўзгаришлар: Серхи Роберто ва Рафинья майдонни тарк этди, Эрик Гарсия, Ферран Торрес майдонга тушди.

63. Ўзгариш. Кессиэ ўрнига Ансу Фати майдонга тушди. 

"Барселона" сочилиб кетди. "Реал Мадрид" футболчилари эса майдонда шунчаки "сузишмоқда".

58. ГОООООООЛ! Бензема пенальтини аниқ амалга оширди. 3:0

57. Пенальти! Кессиэ Винисиуснинг оёғига ўйнади. 11 метрлик нуқта.

55. Араухооооооооооо! Рональд марказий ҳужумчи ролида рақиб жарима майдони ичида зарба бермоқда. Бироз ноаниқ, аммо хавфли.

54. Зарбаааа! Рафинья жарима майдони ичига кириб бориб, зарба берди, аммо зарба ноаниқ кетди.

52. ЗАРБАААААААААА! Бальденинг ажойиб зарбасини Куртуа бартараф этди.

51. ГООООООООООООООООООЛ! Бенземадан дубль! Модричнинг ажойиб пасидан сўнг Карим 15-16 метрдан дарвозани ишғол қилмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Биринчи бўлим тамомланди. "Реал" умумий ҳисобни тенглаштирди!

45+1. ГООООООООООООООООООООООЛ! "Реал" тезкор қарши ҳужум амалга оширди ва "Барселона"ни жазолади. Карим Бензема ҳисобни очмоқда.

44. ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ! "Барселона" ажойиб ҳужум ташкил этди. Левандовскининг зарбасини "Реал" посбони қайтаришга эришди. Куртуа қаҳрамон.

42. Родриго "Барса" жарима майдони ичида йиқилди. Пенальти йўқ. 

40. "Барселона" ҳам унчалик кўп ҳужумлар ташкил этмаяпти. Шунчаки тўп назорати. 

38. "Реал Мадрид"да вазиятлар яратиш борасида муаммолар бор.

35. Левандовскига қарши қўполлик. Роберт шифокорлар ёрдамини сўрамоқда.

33. Бенземадан зарба! Унчалик ҳам хавфли эмас.

26. Яна кескинлик. Бу сафар Гави ва Винисиус ўзаро тўқнаш келишди. Иккала футболчи ҳам огоҳлантирилди.

16. Майдондаги ҳарорат юқори нуқтага чиқмоқда! Винисиус тўпни Кессидан олиб қўйди. "Барса" томони фол сўради, ҳакам эса ўйинни давом эттирди. Бундан жаҳли чиққан Хави эса ҳакамни кескин танқид қилди ва сариқ карточкалик бўлиб олди.

14. Зарбаа! Бу сафар Рафинья боши билан дарвозага зарба берди, бироқ бу Куртуа учун ҳеч қандай хавф туғдирмади.

10. Қарши ҳужум бошлаётган Модрични тўхтатиб қолгани учун Серхи Роберто огоҳлантирилди.

10. Зарбааа! Серхи Робертонинг жарима майдони ичидан берган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар таркиби:

Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун биргаликда "Барселона ва "Реал Мадрид" ўртасидаги Испания кубоги ярим финал жавоб учрашувини кузатамиз.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика