RU

Последние новости

06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  0 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  9 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  41 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  156 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3

Испания кубоги. “Барселона” қаторасига 4-марта финалга чиқди Новости

Испания кубоги. “Барселона” қаторасига 4-марта финалга чиқди

Испания кубоги ярим финал жавоб учрашувида “Барселона” ўз майдонида “Атлетико” билан дурангга имзо чекди-1:1.

Икки учрашув натижасига кўра “Барса” финалга йўл олди.

Ўта муросасиз кечган баҳснинг 43-дақиқасида Луис Суарес ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Гамейро мувозанатни тиклади. Айнан жавоб голидан бир неча дақиқа илгари ушбу футболчи 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмаганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Учрашув бош ҳаками дастлаб   Сержио Робертони, бироз ўтиб "Атлетико" футболчиси Феррейра Караскони майдондан четлатган бўлса, сўнгги дақиқаларда Луис Суарес кетма-кет икки бор огоҳлантирилиб, қизил карточка билан “сийланди”. Натижада “Барселона”даги фаолияти давомида илк бор майдондан четлатилган уругвайлик ҳужумчи кубок финалида жамоасига ёрдам бера олмайди.

“Барселона” финалда “Алавес” –“Селта” учрашуви ғолиби билан кураш олиб боради.

Испания кубоги, ярим финал.

Жавоб учрашуви

“Барселона” – “Атлетико” 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 43 Суарес, 1:1 – 83 Гамейро.

“Барселона”: Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Денис Суарес (Маскерано, 62), Сержи Роберто, Андре Гомеш, Ракитич (Иньеста, 72), Туран (Бускетс, 70), Месси, Суарес.

“Атлетико”:   Мойя, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин (Люка Эрнандес, 49), Сауль, Коке, Гайтан (Корреа, 48), Феррейра Карраско, Гризманн, Торрес (Гамейро, 61).

Огоҳлантириш: Сержи Роберто (19), Феррейра Карраско (36), Ракитич (66), Силлессен (76), Савич (76), Суарес (87), Филипе Луис (90), Бускетс (90).

Четлатиш: Сержи Роберто (57), Феррейра Карраско (69), Суарес (90).


Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика