"Барса"дан кейин "Атлетик" энди "Реал"ни Испания Кубогидан чиқариб юборди
04 фев 2022 03:30
Новости
"Барса"дан кейин "Атлетик" энди "Реал"ни Испания Кубогидан чиқариб юборди
"Атлетик" – "Реал Мадрид" 1:0
Голлар: 1:0 – 89 Беренгер.
Атлетик – Агирресабала, Де Маркос, Мартинес, Йерай Альварес, Берчиче, Дани Гарсия, Весга, Рауль Гарсия (Серрано, 78), Уильямс (Беренгер, 46), Уильямс, Муниаин (Баленсиага, 90).
Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Милитао, Алаба, Модрич, Кроос (Камавинга, 76), Каземиро, Васкес, Асенсио, Винисиус Жуниор (Иско, 60), Родриго.
Огоҳлантиришлар: Кроос (24), Дани Гарсия (42), Модрич (59), Де Маркос (67), Берчиче (68).
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Бўлди, учрашувга қўшиб берилган дақиқалар ҳам якунига етди ҳамда "Реал" мусобақани тарк этди. Басклар эса "Баселона"дан кейин энди "қироллик клуби"ни таслим қилишди.
90+3-дақиқа. Иско қулай имкониятдан аниқ зарба бера олмади.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
88-дақиқа. ГООООООЛ! Алекс Беренгер алдамчи ҳаракат билан Начони "дўконгага жўнатиб юборди" ва жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарбаси билан ҳисобни очмоқда.
83-дақиқа. Наҳотки "Атлетик Бильбао" чарчади? Мезбонлар тўпни тўлиқлигича рақибга топшириб қўйишди. Ёки бу ўйланган тактиками?
81-дақиқа. Асенсио жарима майдончасига ёриб кирган Каземирога тўпни чиройли тарзда етказди, бразилияликнинг зарбасини посбон қайтарди.
80-дақиқа. "Реал" футболчилари тўпни рақибга бермай, бутун майдон бўйлаб айланиб юришибди.
78-дақиқа. Ўзгариш! Раул Гарсия ўрнга Нико Серрано майдонга туширилди.
77-дақиқа. Иско қанотда Иньиго Мартинесдан ўтиб кета олмади.
76-дақиқа. Ўзгариш! Тони Кроос ўрнини Эдуардо Камавингага бўшатиб берди.
Асенсио зарба беришга уриниб кўрди, лекин ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
75-дақиқа. Реал ярим ҳимоясидаги "трио" бир-бирларини нақадар яхши тушинишларини яна бир бор кўрсатиб беришди.
73-дақиқа. Меҳмонларнинг иккинчи бўлимдаги кам сонли ҳужумларидан бири Родригонинг ноаниқ узатмаси сабаб узилиб қолди.
72-дақиқа. Ҳар икки жамоа футболчилари ижросида кетма-кет ноаниқ узатмалар.
Майдонда жуда кўп якка-курашларга гувоҳ бўляпмиз.
70-дақиқа. Бу сафар Асенсио қоидани бузди деб топилди.
69-дақиқа. Огоҳлантириш! Юри Берчиче қанотда Лукас Васкесга нисбатан ўта қўпол тарзда ҳаракат қилди.
67-дақиқа. Огоҳлантириш! Оскар Де Маркосга тактик фоли учун сариқ карточка кўрсатилди.
Милитао ишончли ҳаракат қилди ва Уильямс қоида бузишдан бошқа чора топа олмади.
65-дақиқа. Мезбонлар рақиб ҳимоясига босимни кучайтиришмоқда.
62-дақиқа. "Атлетик" тўп билан.
60-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус ўрнига Иско ўйинга қўшилди.
59-дақиқа. Огоҳлантириш! Лука Модрич ҳам сариқ карточка ишлаб олди.
Футболчилар секин-аста чарчаётгани сабаблими, аммо бўш ҳудудлар кўпаймоқда. Бунинг оқибатида ҳар икки жамоа тезкор ҳужумлар уюштиришга уринишмоқда.
57-дақиқа. Лукас Васкес ўйин қоидасини бузди деб топилди.
54-дақиқа. "Қаймоқранглилар" қарши ҳужум уюштиршига уриниб кўришди, лекин ҳар сафар ҳимоячилар зарбага имкон қолдиришмади.
53-дақиқа. "Реал" ҳамон кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлашга мажбур бўлмоқда. Бунақасини яқин орада кўрмагандик.
51-дақиқа. Алекс Беренгернинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
Йўқ, "VAR" пенальти йўқ деб ҳисоблади.
50-дақиқа. Ўйин тўхтаб турибди, тўп ҳимояланаётганлардан бирининг қўлига теккан бўлиши мумкин.
Раул Гарсия бош билан зарба бера олди, лекин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб, майдонни тарк этди. Гарсияга ҳимоячи ҳалақит қилгани ва шу сабабли бурчак зарбасини амалга ошириш зарурлигига ишора қилмоқда ҳакам.
49-дақиқа. Мезбонлар навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширадиган бўлишди.
47-дақиқа. Тибо Куртуа жонбозлик кўрсатиб, Иньиго Мартинес гол уришига йўл қўймади.
Милитао Уильямсга нисбатан қоидани бузди ва хавфли жарима зарбаси.
Жароҳат олган Нико Уильямс ўрнига Алекс Беренгер майдонга туширилди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим старт олди!
45+2-дақиқа. Крооснинг зарбасидан кейин тўп дарвозагача етиб боришига ҳимоячилар йўл қўйишмади ва шу паллада ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.
45+1-дақиқа. Уларнинг биринчисини "Реал" ҳужумда ўтказмоқда. Яна Винисиусни қўполлик билан тўхтатишди деб ҳисоблади ҳакам.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
Футболчи майдонни алам билан тарк этди. Чамаси у ўйинни давом эттиролмайди.
44-дақиқа. Нико Уильямс қарши ҳужум алдамчи ҳаракатни бажараётганда жароҳат олди ва майдонда ётибди.
42-дақиқа. Огоҳлантириш! Қайта-қайта фоллари туфайли Дани Гарсия огоҳлантирилди.
41-дақиқа. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди, бироқ бугун ҳимоячи ролида майдонга тушган Лукас Васкес вазифасини аъло даражада уддалади.
39-дақиқа. Лукас Васкеснинг қанотдан амалган оширган узатмаси зарбага айланиб кетди, бироқ ноаниқ.
38-дақиқа. Ўйин бироз тинчлангандек.
36-дақиқа. "Атлетик" пойтахтлик акаларининг энг яхши мавсумларини эслатиб юборишмоқда.
33-дақиқа. Алабанинг хатосидан кейин юзага келган хавфли вазиятни Эдер Милитао "подкатда" йўққа чиқарди.
31-дақиқа. Ўйиннинг учдан бир қисми ортда қолди ва ҳозирча мезбонлар "Реал"га ҳеч қандай имконият қолдиришмаяпти.
29-дақиқа. Винисиус 2-3 нафар рақибига қараб борди ва жарима майдончасига ёриб киришни ният қилганди, аммо оддий вазиятда тўпни рақибига олдириб қўйди.
28-дақиқа. Иньяки Уильямс қанчалик уринмасин ҳакамни ўзига нисбатан фол ишлатилганига ишонтира олмади.
27-дақиқа. Родриго чап қанотдан жарима майдончасига киргани ҳамоноқ зарба йўллади, уриниш аниқ, аммо анча кучсиз чиқди.
26-дақиқа. "Реал" рақибни тинчлантиришга уринаётгандек.
Каземиро тўп билан қандай муомала қила олиши кўрсатиб қўйди ва бир неча рақиблари қуршовидан ишонч билан чиқиб кета олди.
25-дақиқа. Мезбонлар яна бир бурчак зарбасини ижро этиб беришди. Бу борада ҳисоб 5:1.
24-дақиқа. Огоҳлантириш! Тони Кроос рақибини ўтказиб юбораётган вазиятдаги қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди.
22-дақиқа. Икер Муниаин чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва зарба берди, лекин мўлжални аниқ нишонга ола билмади.
19-дақиқа. "Реал" ўзининг биринчи бурчак зарбасини ишлаб олди. Тўп олдида Тони Кроос. Меҳмонлар ҳам стандартдан унумли фойдалана олишмади.
17-дақиқа. "Атлетик" футболчилари курашларда рақибни аяб ўтиришмаяпти. 2 дақиқа давомида Винисиус Жуниорни икки бор майдонга қулашига сабабчи бўлишди.
16-дақиқа. Прессинг остида қолган Винисиус ортга қайтиб, техникаси ёрдамидагина тўпни жамоасида сақлаб қола олди.
Ҳа, басклар айниқса грандларга қарши астойдил қаршилик кўрсатишларига ўрганиб улгурганмиз. Бугун ҳам шундай бўлмоқда. Айни дақиқаларда Анчелотти шогирдларига ҳавас қилиб бўлмайди.
14-дақиқа. Бильбао тўпни яна бурчакдан ўйинга киритиб берди.
13-дақиқа. Милитао тўп учун Уильямс билан курашда йиқилиб тушди ва иш бурчак зарбаси билан якунланди.
11-дақиқа. "Реал" ҳужумга ўтди. Вазият анча кескин тус олиши мумкин эди, бироқ Родриго тўпни янада қулайроқ нуқтада турган Винисиусга қолдирмоқчи бўлганини ҳимоячилар пайқаб қолишди.
9-дақиқа. Ухх! Тибо Куртуа дарвозанинг тўққизлигига кетаётган тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Зарба муаллифи Дани Гарсия.
8-дақиқа. Бугун Бензема йўқлигидан хабарингиз бор албатта. Ҳозирги вазиятда кутилмаганда Давид Алаба марказий ҳужумчи жойида пайдо бўлди ва тўпни ҳам қабул қилганди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
7-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади. Милитао тўпни қайтариб юборди.
6-дақиқа. Иньяки Уильямс сал қолса бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганди, Тибо Куртуа жойини тарк этиб хавфни бартараф этди.
5-дақиқа. Раул Гарсия кескин ҳаракати оқибатида Начо майдонга қулади, ҳакам ўйинни тўхтатди.
4-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда. Рақиб футболчилари зич ҳаракат қилиш эвазига рақибга ортиқча имкон қолдирмасликка уринишмоқда. Лукас Васкес узатмада хатога йўл қўйди.
Трибуналардаги мухлислар ҳам, бильбаолик футболчилар ҳам бир мунча агрессив ҳаракат қилишга уринишмоқда. Аммо "қироллик клуби"ни бундай усул билан қўрқитиш мушкул бўлса керак.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди.
"Атлетик" – "Реал Мадрид"
4 февраль, 1.30, «Сан-Мамес»
"Атлетик" – Агирресабала, Де Маркос, Мартинес, Йерай Альварес, Берчиче, Дани Гарсия, Весга, Рауль Гарсия, Уильямс, Уильямс, Муниаин.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Начо, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес, Асенсио, Винисиус Жуниор, Родриго.
Атлетик Бильбао Алекс Беренгер - 89' |
Кубок Испании . Тур Quarter Finals 04/02/2022, 01:30 0
:
1
Завершен
|
Реал Мадрид |
Стадион: San Mames Barria, 38750 зрителей
Главный судья: Jesus Gil
Комментарии