RU

Последние новости

08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  0 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  6 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  10 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  11 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  18

Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" 1:1 Новости

Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" 1:1

Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида “Атлетико” ва “Барселона” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Беллашувнинг биринчи бўлими ўрталарига келиб Саул жамоадошлари томонидан бошланган ажойиб комбинацияни айланма зарбаси орқали Тер Штеген қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим охирларига келиб ўнг қанотдан мадридликлар жарима майдончасига узатилган тўпни Луис Суарес боши билан  Облак қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Ўйиннинг сўнгги сонияларида Лионель Месси ғалаба тўпини киритиши мумкин эди. Аммо арегнтиналик футболчининг 18 метрлардан йўллаган зарбасини Облак қайтариб қолди...

Испания чемпионати, 8-тур.

"Атлетико" - "Барселона" 1:1

«Атлетико»: Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис, Коке, Сауль, Габи, Карраско, Гризманн, Корреа.

«Барселона»: тер Штеген, Семеду, Пике, Юмтити, Альба, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Гомеш, Месси, Суарес.

 Гол: Саул (20) - Суарес (81).

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

Учрашувни ҳар иккала жамоа аъзолари ўта ҳужумкор руҳда бошлашди. 1-дақиқадаёқ Лео Месси ҳисобни очишга яқин келди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

Кейинчалик Антуан Гризман икки бор Тер Штеген дарвозасига хавф солди....

ГОЛЛЛ!!!!  Саул чамаси 18 метрлар масофадан айланма зарбаси билан тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди - 1:0.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ


ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

Хавфли вазият. Лионель Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди...

62-дақиқа. Суарес тўпни рақиб жарима майдочнаси ичидаги шерикларига узатаётган бир пайтда рақиб тўпни қўли билан қайтариб қолгандек туюлди.. Вазиятга ўзингиз баҳо беринг...


ГОЛЛЛЛЛЛ!!!!!!! Суаресссс. Қанотдан узатилган тўпни яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 1:1.

Учрашув жанговар дуранг натижа билан якунланди - 1:1.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика