RU

Последние новости

22:45ЕЧЛ. "Брест" ва ПСЖ плей-оффда ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  9 22:43ЕЧЛ. Мбаппе, Вини, Беллингем. "Реал"нинг "Манчестер Сити"га қарши таркиби маълум  8 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  1 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  17 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  1 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  37 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  5 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  67

Испания чемпионати 14-тур учрашувлари якунланди Новости

Испания чемпионати 14-тур учрашувлари якунланди

“Атлетико” “Хетафе”ни янчиб ташлади, Карлос Веланинг покери, Криштиану Роналду Уго Санчесга етиб олди, “Севилья”дан “меҳмондўстлик” намунаси, қизил карточкаларга бой учрашувлар ва бошқалар...
“Севилья”дан “меҳмондўстлик”нинг намунаси
Испания чемпионатининг энг муросасиз тўқнашувларидан бири бу сафар ҳам кутилганидек курашларга бой бўлди. “Севилья” ва “Бетис” майдонда хақиқий “жанг”ни намойиш этишди. Учрашув томошабинлари: аёвсиз подкатлар, кўплаб жанжалли вазиятлар, биринчи бўлибнинг ўзидаёқ қизил карточка, футболчиларни бир қисмининг қувончи ва иккинчи ярмининг тушкунлигига гувоҳ бўлишди. “Меҳмондўст” “Севилья”га ташриф буюрган “Бетис” футболчилари 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўйиннинг бурилиш ясаган нуқталари 2 та бўлди. Булар: мезбонлар ҳимоячиси Бакканинг тезкор голи (эътиборлиси ушбу гол 114-сонияда урилди) ва “Бетис”нинг бразилиялик ҳимоячиси Пауланнинг биринчи бўлимнинг 42-дақиқада майдондан четлатилиши бўлди. “Севилья”га таркибдаги устунликни ҳисобда акс этишини таъминлаш учун 2 дақиқа кифоя қилди. Иккинчи бўлимда эса Унаи Эмери шогирдлари яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Таъкидлаш жоизки, барча голларни Севилья дербисининг дебютантлари урди (Бакка, М‘Биа, Иборра ва Витоло). Денис Черишев эса ўз жамоадошларининг ҳаракатларини четдан кузатиб турди. Футболчи жароҳатидан қутулди лекин, мураббий уни “Бетис”га қарши бўлган бундай қўпол ва аёвсиз ўйинда майдонга туширишни истамади.

Криштиану Роналду Уго Санчесга етиб олди, лекин ўйинни эрта якунлади...
Криштиану Роналдуни тўхтатишни иложи бўлмаяпти. Португалиялик охирги ўйинларда кетма-кет голлар урмоқда. “Алмерия” билан бўлган учрашувда ҳам Роналдуга ҳисобни очиш учун 3 дақиқа кифоя қилди ва у “Реал” тарихидаги тўпурарлар рўйхатининг 4-поғонасидаги Уго Санчесга етиб олди. Бу икки футболчи ҳисобида – 164 тадан гол бор. Мексикалик футболчига бундай натижага эришиш учун 1980-1990 йиллар оралиғида 207 та учрашув етарли бўлган бўлса, Роналду унинг натижасини такрорлаши учун 149 ўйинда майдонга тушди ҳолос. Бу рўйхатнинг юқори қисмида Раул (228), Ди Стефано (216) ва Сантильяна (186) бормоқда. Роналду бу кеча бошқа гол урмади. Бунинг устига 54-дақиқада жароҳат туфайли майдонни тарк этди.
Минимал ҳисоб ўйиннинг 60-дақиқасигача ушланиб турди. Бензема, Бейл, Иско ва Моратанинг голлари “Реал”нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Учрашув давомида Карло Анчелотти Хедирасиз ўйиннинг икки хил услубини қўллаб кўрди ва иккиси ҳам ёмон ишламади. Ҳар ҳолда “Алмерия”га қарши ўйинда. Биринчи бор икки баск учрашувнинг бошидан бирга майдонга тушди. Хаби Алонсо ва Асьер Ильярраменди майдон марказидаги учинчи футболчи – Искога эркинлик яратиб беришди. Ўз навбатида Франсиско ҳам хужумкор ўйинга диққатини қаратди ва гол урди, шунингдек голли пас ҳам берди. Учрашув сўнггида Ильяррамендининг ўрнига бразилиялик ўйинчи Касемиро майдонга тушди. Касемиро ўйин услуби жиҳатидан Хедрага кўпроқ ўхшайди. Ўзига ажратилган вақтни у аъло даражада ўтказди ва ўзи каби заҳирадан майдонга тушган Моратанинг гол уришида асосий ишни бажарди. Яна бир жиҳат – 5 та голнинг барчасини бошқа-бошқа футболчилар уришга эришди. Бунақаси сўнгги 15 йилда бўлмаганди.  

 “Барселона” таркибида биринчи бор майдонга тушган Адама Траоре
“Ноу Камп”да Гранадани тор-мор этган “Барса” ўз майдонидаги қаторасига 22-ғалабасини нишонлади. Бу каталонияликларнинг сўнгги ярим асрдаги энг яхши старти бўлди. Иньеста ўзининг мавсумдаги биринчи голини пенальтидан уришга эришди. Фабрегасга нисбатан қўполлик учун қўйилган ўн бир метрлик жарима зарбаси бироз шубҳали кўринган бўлса, кейинги вазиятда айнан Иньестага қарши қўполлик учун белгиланган пенальтини энди Фабрегас ишончли амалга оширди. Ҳар икки сафар ҳам пенальтини ким амалга оширишини футболчилар ўзлари келишишди. Тата Мартино жамоанинг асосий пенальтичиси Месси йўқлигида унинг ўрнига пенальтичини белгиламади.
Неймар марказий ҳужумчига айланди, унга қанотларда Алексис Санчес ва Педро ёрдам беришди. Ҳар икки қанот ҳужумчилари биттадан гол уришди. Уларга Неймар ва Фабрегас тўпни етказиб беришди. Сўнгги дақиқалар қахрамони эса “Барселона”нинг 17 ёшдаги қанот ҳужумчиси Адама Траоре бўлди. Унинг ҳаракатлари бир неча бор “Ноу Камп”ни ларзага келтирди. Келиб чиқиши малилик бўлган ҳужумчи, Каталонияда таваллуд топган ва Испания ўсмирлар термасининг аъзоси ҳисобланади. У примьера тарихидаги энг ёш дебьютантлар орасида 8-ўринни банд этди.

Уче “Леванте”ни мағлуб этди
“Вильярреал” марказий ҳужумчиси Уче Икечукву анчадан бери ўз сўзини айта олмаётганди, бироқ 14-турда у Примеранинг энг яхши дарвозабонларидан бири Кейлор Наваснинг 10-дақиқадаёқ майдондан четлатилишига сабабчи бўлди, кейин “Леванте” дарвозасини икки бор ишғол қилишни уддалади.
Жуда эрта бир киши кам бўлиб қолган Хоакин Капаррос шогирдлари Кани ва Эрнан Переснинг қанотлардаги ҳужумларини кўп бора ўтказиб юборди ва иккинчи бўлим ўрталарида рингга сочиқ отишга мажбур бўлди. Шу тариқа Ла Лиганинг дастлабки ўринларидаги тўрт клуби ўз рақибларини умумий 19:0 ҳисоби билан енгишди.


Жукич истеъфоси томон яна бир қадам ташлади
“Мавсумдаги энг яхши учрашувни ўтказдик”, – дейди “Валенсия” бош мураббийи “Эльче” билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг. Бир томондан клубдаги шароитлар қандай эканини пайқаш мумкиндек, жамоа учун ҳатто мағлубият ҳам ижобий натижа дея ҳисобланмоқда. Бошқа томондан охирги 7 учрашувдан атиги биттасида ғалаба қайд этилган.
Учрашувдаги ғалаба тўпини “Лас Пальмас” кантераси тарбияланувчиси Кристиан Эррера киритди.

“Атлетико” “Хетафе”ни янчиб ташлади
“Барселона” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, “Реал” 5:0, лекин бу ҳам Ла Лига 14-турининг асосий ўйинлари эмас эди. Турнир пешқадамларидан яна бири “Атлетико” “Хетафени” янчиб юборди. Бу “матрасчилар”нинг “Висенте Кальдерон”да жамоа тарихидаги энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Учрашувнинг асосий қаҳрамони – Раул Гарсия бўлди. У асосий таркибда Диего Костани алмаштирди ва Давид Вилья билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилди ва икки бор гол уришга эришди. Эътиборлиси ҳар икки бор у бош билан зарба берганди. Умуман олганда Раул Гарсия иккинчи қаватдан гол уриш борасида лига пешқадами ҳисобланади, унга бундай узатмалар етказиб берувчи Коке эса 8 бор голли узатма берган ва бу борада чемпионат футболчилари орасида Неймар ва Фабрегас билан етакчилик қилмоқда.
Ҳисоб 1:0 кўриниш олганида меҳмонлар ҳимоячиси Валера қизил карточка олди ва беиҳтиёр рақиб жамоасига ёрдамлашиб юборди. Битта футболчи кўп харакат қилган “матрасчилар” иккинчи бўлимда 6 бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Умуман олганда гол+пас тизимида энг фойдали футболчи Давид Вилья бўлди. У иккита гол урди ва Астуриялик Адрианга голли пас етказиб берди. Учрашувнинг энг чиройли голини эса, учрашув сўнггида майдонга тушган Диего Коста акробатик усулдаги зарба билан урди. Атлетико учун бу 3-мадрид дербиси эди ва 3-ғалаба ҳам қўлга киритилди. Голлар нисбати – 13:0!

Карлос Веланинг покери
Сельтанинг сўнгги 12 голидан нечтаси ўз майдонида киритилди? Ишониш қийин – бирортаси ҳам эмас. Виголиклар ўз мухлисларини умуман хурсанд қила олмаяпти. Чемпионатда ўз майдонидаги баҳсларининг 3 тасида дурранг ўйнаган жамоа қолган 4 учрашувда мағлубият аламини тотган. Эътиборлиси клуб меҳмонда 3 бор ғалабага эришиб улгурди!
Бу сафар Сельта ғалабага жуда яқин келганди. Луис Энрике шогирдлари 3:1 ҳисобида олдинда боришаётганди. Бунда Рафинянинг ҳиссаси катта бўлди. Тиаго Алькантаранинг кичик укаси икки бор гол уришга эришди ва жамоасини олға бошлаётганди. Лекин, шу пайт ҳаммаси чаппасига кетди. “Барселона” тарбияланувчиси Фонтас ҳозирда “Сельта” таркибида тўп тепмоқда. Ўзи учун ноодатий ҳисобланмиш таянч зонасида ҳаракат қилди ва қизил карточкага “лойиқ топилди”. Шундан сўнг “Реал Сосьедад” 1:3 ҳисобини 4:3 кўринишига ўзгартирди. Карлос Вела покер қайд этди. “Реал Сосьедад” футболчиларига бундай натижа 1995 йилдан бери насиб этмаётганди.
Шундай қилиб “Сельта” ғалабани яна озгина кутиб туришига тўғри келади.

"Вальядолид" - "Осасуна" - 0:1 (0:0).
Гол:
Ойер, 84.

"Барселона" - "Гранада" - 4:0 (2:0).
Голлар:
Иньеста, 20 - пенальти (1:0). Фабрегас, 40 - пенальти (2:0). Санчес, 71 (3:0). Педро, 90 (4:0). Четлатиш: Итурра (Г), 66.

"Реал Сосьедад" - "Сельта" - 4:3 (1:2).
Голлар:
Вела, 6 (1:0). Рафинья, 23 (1:1). Лопес, 28 (1:2). Рафинья, 56 (1:3). Вела, 61 (2:3). Вела, 78 (3:3). Вела, 81 (4:3). Четлатиш: Фонтас (С), 65.

"Альмерия" - "Реал" - 0:5 (0:1).
Голлар:
Криштиану Роналду, 3 (0:1). Бензема, 61 (0:2). Бэйл, 72 (0:3). Иско, 75 (0:4). Мората, 81 (0:5).

"Атлетико" - "Хетафе" - 7:0 (2:0).
Голлар:
Рауль Гарсия, 26 (1:0). Лопо, 37 – автогол (2:0). Вилья, 49 (3:0). Рауль Гарсия, 52 (4:0). Диего Коста, 69 (5:0). Вилья, 78 (6:0). Адриан, 90+3 (7:0). Четлатиш: Валера (Х), 42.

"Леванте" - "Вильярреал" - 0:3 (0:1).
Голлар:
Бруно Сориано, 13 - пенальтидан (0:1). Уче (Бруно Сориано), 74 (0:2). Уче (Габриэл Паулиста), 89 (0:3). Четлатиш: Навас (Л), 10.

"Райо Вальекано" - "Эспаньол" - 1:4 (0:1).
Голлар:
Серхио Гарсия, 27 - пенальтидан (0:1). Серхио Гарсия, 51 - с пенальти (0:2). Ньигес (Трасоррас), 81 (1:2). Серхио Гарсия (Стуани), 83 (1:3). Стуани (Давид Лопес), 85 (1:4). Четлатиш: Рубен (Р), 25.

"Эльче" - "Валенсия" - 2:1 (0:0).
Голлар:
Фидель (Эду Альбакар), 57 (1:0). Бернат, 73 (1:1). Эррера (Коро), 84 (2:1).   

"Севилья" (Севилья) – "Бетис" (Севилья) – 4:0
Голлар:
Бакка, 3 (1:0); Мбиа, 44 (2:0); Витоло, 59 (3:0); Иборра, 88 (4:0). Четлатиш: Паулан, 42.

Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика