Испания. 25-тур Превьюси
21 фев 2014 19:46
Новости
Испания. 25-тур Превьюси
# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк 1 Barcelona 24 19 3 2 69 - 17 52 60 2 Real Madrid 24 19 3 2 68 - 24 44 60 3 Atletico Madrid 24 19 3 2 59 - 16 43 60 4 Athletic Bilbao 24 13 5 6 43 - 30 13 44 5 Villarreal 24 12 4 8 44 - 29 15 40 6 Real Sociedad 24 11 7 6 43 - 34 9 40 7 Sevilla 24 8 8 8 42 - 41 1 32 8 Valencia 24 9 5 10 36 - 35 1 32 9 Espanyol 24 9 5 10 28 - 30 -2 32 10 Levante 24 8 8 8 23 - 30 -7 32 11 Celta Vigo 24 8 5 11 31 - 35 -4 29 12 Granada 24 8 3 13 21 - 30 -9 27 13 Elche 24 6 8 10 22 - 34 -12 26 14 Osasuna 24 7 5 12 21 - 37 -16 26 15 Getafe 24 7 4 13 22 - 39 -17 25 16 Almeria 24 7 4 13 24 - 42 -18 25 17 Malaga 24 6 6 12 23 - 34 -11 24 18 Valladolid 24 4 9 11 26 - 42 -16 21 19 Rayo Vallecano 24 6 2 16 25 - 58 -33 20 20 Real Betis 24 3 5 16 20 - 53 -33 14
22.02 01:00 |
Valladolid | - : - | Levante |
22.02 20:00 |
Real Madrid | - : - | Elche |
22.02 22:00 |
Celta Vigo | - : - | Getafe |
23.02 00:00 |
Real Sociedad | - : - | Barcelona |
23.02 02:00 |
Almeria | - : - | Malaga |
23.02 16:00 |
Rayo Vallecano | - : - | Sevilla |
23.02 21:00 |
Real Betis | - : - | Athletic Bilbao |
23.02 23:00 |
Valencia | - : - | Granada |
24.02 01:00 |
Osasuna | - : - | Atletico Madrid |
25.02 02:00 |
Espanyol | - : - | Villarreal |
"Вальядолид" - "Леванте"
Ушбу жамоаларнинг учрашувларини томоша қилиш мақсадида келган томошабинлар албатта гол кўрмоқдалар. Агарда голлар бўлмаса. Сабаби ўзаро учрашувларнинг барчасида жамоаларнинг ҳеч бўлмаса биттаси рақиб посбонини ранжита олган.
Аслида ўзаро учрашувлар тарихининг ўзи ҳам узундан-узоқ деб бўлмайди аслида. "Вальядолид" ва "Леванте" 2005 йилда биринчи бор тўқнаш келганлар ва бугунги кунгача бор йўғи еттита ўйин ўтказиб улгурганлар. Бу жуфтликда одатда мезбон жамоа зафар қучади. Қисқа тарихга эга ўзаро ўйинларнинг бор-йўғи биттасидагина меҳмонга келган жамоа ғалаба қозонган.
Мезбонлар "Вальядолид" футболчилари аввалги турда пойтахтга сафар уюштириб Мадриднинг "Атлетико"сига йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганлар ва энди албатта ўз майдонларида клуб мухлисларини қувонтиришга ҳаракат қиладилар. Рақиб эса аксинча, ўз майдонидаги ғалаба ҳаёллари билан ташриф буюради.
Мезбонлар таркибида Хеффрен ва Оскар майдонга туша олмайдилар. "Леванте"да эса бу борада муаммолар йўқ.
Қизиқ жамоалар ўзаро ўйинда яна гол ура олишадими, мезбон ғалаба қозониш анъанаси сақланиб қоладими? Буни муросасиз ўтиши кутилаётган учрашув якунига етгач билиб оламиз.
"Реал Мадрид" - "Эльче"
"Реал" охирги кунларда фақатгина ҳамшаҳарлари "Атлетико" жамоасини таслим этиш билан машғул бўлиб қолдилар. Кубок баҳсининг ҳар иккисида "галактикос" зафар қучди. Боз устига Икер Касильяс ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу учрашувлар ўртасида Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лига баҳси доирасида "Хетафе" устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Бўлажак баҳсда ҳам айнан Мадрид клубиининг қўли баланд келишини кутиш мумкин. Лекин шу йилнинг ўзида ҳам Ла Лигада етарлича сенсациялар амалга оширилди.
"Қаймоқранглилар"дан Альваро Мората, Сами Хедира ва Лука Модрич жамоага ёрдам бера олмайдилар. Дастлабки икки футболчига жароҳат халал берса, хорватиялик футболчи аввалги учрашувда қизил карточкага "лойиқ кўрилган"ди.
"Эльче" клуби сафида: Карлос Санчес, Альваро Хименез, Карлес Гил, Серхио Пелегрин майдонга туша олмайдилар.
"Сельта" - "Хетафе"
"Хетафе" мана уч турдирки гол ура олмаяпти, аммо бу ўйинда жамоа ушбу ноҳуш серияни тўхтатиши мумкин.
Негалигини ҳеч ким тушуна олмаяптию, лекин "Сельта" ўз майдонида, меҳмондагинга нисбатан ёмонроқ ўйин намойиш этмоқда. Ҳимоячиларни-ку гапирмаса ҳам бўлар, уларга майдон ва рақибнинг деярли фарқи йўқ, барибир гол ўтказиб юборяптилар. Лекин жамоаларнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқсак, "Хетафе"нинг имкониятлари бироз пастроқ.
"Реал Сосьедад" - "Барселона"
"Этихад Стедиум"да бўлиб ўтган Чемпионлар Лигасининг плей-офф баҳси "Барселона"ни Хорди Альбасиз қолдирди. Лекин заҳирада Адриано борлигини инобатга олсак, ҳимоянинг чап қаноти ҳеч ҳам кучсизланмаса ажабланманг.
Яна бир гап, таркибга Неймар қайтади. Чемпионатнинг олтинчи жамоаси меҳмони бўлувчи "Барселона" маълум муаммоларга дуч келиши мумкин. Боз устига Чемпионлар Лигасининг сафаридан сўнг.
"Альмерия" - "Малага"
Охирги олти учрашувда "Альмерия" еттитагина гол уришга муваффақ бўлди. "Малага" ҳам ҳужумдаги ютуқлари билан мақтана олмаса ҳам, муносиб ҳимоя чизиғига эга.
"Райо Вальекано" - "Севилья"
"Севилья" ҳафта ўртасида Европа Лигаси учрашувини ўтказди ва меҳмондаги учрашувдан қатгач тикланиш учун футболчиларнинг вақтлари камроқ бўлади. Лекин жамоанинг ҳужум чизиғи кучга тўла бўлса керак. Чунки Еврокубок баҳсида қанотларда Витоло ва Черышев ҳаракат қилишди ва улар чемпионат баҳсида майдонга туша олмасликлари аниқ. Қўшимчасига "Марибор"га қарши ўйинда жамоанинг асосий тўпурари Бакка ўйиндан четда қолган.
"Бетис" - "Атлетик"
"Бетис" мухлислари Европа Лигасида "Рубин"га қарши учрашувда ўз жамоаларини тўхтовсиз олдинга ундаб турдилар. Бу сафар ҳам "Бенито Вильямарин" стадионига тўпланажак футбол иҳлосмандлари севимли футболчиларидан фақат ғалаба таълаб қиладилар.
"Бетис"нинг премьерада қолиш имкониятлари шундоқ ҳам кўп эмас, "Атлетик" билан баҳс яхшигина синов вазифасини ўтаб беради. "Атлетик"да жароҳатланган Беньят ва Адурис дисквалификация туфайли майдонга тушмайдилар.
"Валенсия" - "Гранада"
Хуан Антонио Пицци бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг "Валенсия" ишончли ўйин намойиш этмоқда ва хаттоки "Ноу Камп"да зафар қучди. Умуман олганда "Валенсия" "Месталья"да "Гранада" каби рақибларни қийинчиликсиз таслим этиши керак, лекин жамоа ҳафта ўртасида Европа Лигаси учрашувида майдонга тушган.
Аввал Киевнинг "Динамо"си билан баҳс қаерда бўлади деган муаммо, сўнгра деярли бир бўлим давомида бир киши кам бўлиб ҳаракат қилган футболчиларга якшанба оқшомида майдонда эмин-эркин ҳаракат қилиш бироз қийинлик қилади чамамда.
Мезбонларга Рикарду Кошта ёрдам бера олмаса, рақиб таркибида Дани Бенитес майдонга туша олмайди.
"Осасуна" - "Атлетико"
"Осасуна" ўз майдонида гранд жамоаларга муносиб қаршилик кўрсата олмаяпти.
Луис Филипе, Манкильо ва Тиагунинг жароҳатини инобатга олсак, "Атлетико" ҳам таркибнинг асосини алмаштириш ва камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётганларга имкон бериши мушкулдек. Боз устига "Осасуна" ушбу тўқнашувга бир ҳафта тараддуд кўрган, "индейслар" учун эса ҳафтанинг энг муҳим учрашуви куни кеча "Сан-Сиро"да бўлиб ўтди. Айнан шу боис, Диего Симионе шогирдларининг очко йўқотиш эҳтимоли одатдагидан кўпроқ.
"Эспаньол" : "Вильярреал"
"Вильярреал"нинг шашти бироз пасайгандек. Охирги тўрт баҳсда учта мағлубият. "Эспаньол" эса кутилмаганда Бильбаода маҳаллий клубни мағлуб эта олди. Эътиборлиси "Атлетик" ўз майдонида бунгача чемпионат учрашувларида ҳеч кимга мағлуб бўлмаганди. Айнан бу учрашувда натижани олдиндан айтиш жуда мушкул, сабаби жамоаларнинг бугунги ҳолатида ҳар нима бўлиши мумкин.
Комментарии