RU

Последние новости

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Исломбек Исоқжонов: «Мураббийимизга муносиб совға тайёрламоқчимиз» Новости

Исломбек Исоқжонов: «Мураббийимизга муносиб совға тайёрламоқчимиз»

Бугун Навоий шаҳрида бўлиб ўтадиган «Қизилқум» - «Андижон» учрашуви олдидан «бургутлар» аъзоси Исломбек Исоқжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биз учун ҳар қандай ўйин муҳим аҳамиятга эга. Шу боис Кубок доирасидан ўрин олган «Қизилқум»га қарши баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўрдик. «Зомин» билан ўйиндаги ғалаба руҳий жиҳатдан тикланишимизга хизмат қилди. Ўйлайманки омпдсизликлар ортда қолди. Бугунги учрашувда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларга хурсандчилик улашмоқчимиз.

Қолаверса бугун бош муррабийимиз Бахтиёр Ашурматовнинг туғилган куни. Жамоадошларим билан келишган холда мураббийимизга муносиб совға тайёрламоқчимиз. Албатта «Қизилқум» кучли рақиб. Улар ҳам ўз уйида ғалаба илинжида астойдил ҳаракат қилиши турган гап. Ҳозирча «кончилар» мағлубиятга учрамай келмоқда. Шу боис уларда руҳий тайёргарлик юқори даражада бўлиши аниқ.  Лекин бизнинг мақсадимиз ижобий натижа қайд этиш. Уларнинг ғалабали сериясига чек қўйиш учун ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, сафардан ғалаба билан қайтамиз. Бунинг учун имкониятимиз етарли деб ўйлайман. Кейинги босқичга чиқиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Бу йўлда барчамиз машғулотларда астойдил тер тўкмоқдамиз - дейди Исоқжонов.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика