RU

Последние новости

01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси" 0:2 (онлайн ҳисоб)  9 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  4 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Исломбек Исмоилов: "Турон" Суперлигада ҳам муносиб иштирок этмоқчи" Новости

Исломбек Исмоилов: "Турон" Суперлигада ҳам муносиб иштирок этмоқчи"

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

"Бу йилги ПРО лига мусобақасини юксак савияда ўтказгани учун ПФЛга ва ЎФАга раҳмат айтаман, бундан ташқари ПРО лигани юқори даражага чиқишида Узрепорт телеканалининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Олдимизда ғалабадан бошқа вазифа йўқ эди. Ўйинни шиддатли тарзда бошладик, шунинг эвазига пенальтига эга бўлдик. Пенальтидан ҳатто жаҳон юлдузлари ҳам уролмайди.

Бугунги ўйиннинг ҳароратига тўғриси футболчиларимиз тайёр эмасди, сабаби кўп футболчилар иккинчи лигадан буён ўйнаб келишмоқда.

Отабек Ҳайдаров, Шукурали Пўлатов каби етакчилар бугун айрим сабабларга кўра бизга ёрдам бера олишмади. Шунга қарамай йигитлар ирода кўрсатишди. Бутун Ўзбекистонга бугунги ўйин орқали намойиш этишди.

Олдимизга қўйилган вазифани ортиғи билан бажардик.
Яйпан туманининг барча аҳолисини Суперлига билан табриклайман. Уларнинг оилаларига хурсандчилик олиб кирган бўлсак бундан жуда ҳам мамнунмиз.

Кичик шаҳарчада футбол клубини тузган раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман.

"Турон" доим юқори ўринлар учун курашиб келган, Суперлигага чиқдик. Энди Суперлигага қолиш учун эмас муносиб равишда иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Таркибимиздаги кўплаб йигитларга ишонишда давом этамиз ва кейинги мавсумда ҳам ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз деб ўйлайман", - дейди Исломбек Исмоилов. 





Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика