RU

Последние новости

22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  0 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13

Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди Новости

Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди

ОФК расмий саҳифаси Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ҳақида мақола эълон қилди.

Исломбек Исмоилов – ажойиб истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин. Чунки унинг бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2012 йилги U-16 Осиё чемпионати бош соврини қаторига Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган U-17 Осиё кубоги чемпионлигини ҳам қўшиб қўймоқчи.

Турнир давомида Ўзбекистон жуда ишончли ўйин кўрсатмоқда, 5 ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 15 та гол уришга эришди. Бош мураббий Исломбек Исмоилов эса ҳар бир футболчига имконият тақдим этмоқда.

Исломбек Исмоилов эндигина 32 ёшда ва мусобақадаги бош мураббийлар орасида энг ёш ҳисобланади. Унинг мураббийлик йўли янада эртароқ бошланган. Исмоилов 27 ёшда Ўзбекистон Суперлигасининг 2020/2021 йилги мавсумида «Турон» клуби бош мураббийи сифатида 22 та учрашув ўтказган.

Мураббийнинг қобилияти юқори баҳоланди ва ўша вақтдаги Ўзбекистон U-14 терма жамоасига таклиф қилиниб, 3 йилдан буён ушбу жамоани бошқариб келмоқда. Исломбек Исмоилов ўз жамоасини шакллантириши учун етарли вақтга эга бўлди ва натижалар секин-аста кўзга ташланмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаларининг ёшлар мусобақаларидаги ажойиб иштирокини давом эттирган мураббий жамоаси Осиё кубогининг ягона енгилмас жамоаси бўлиб қолмоқда.

Жамоа доимо рақиб устидан доминантлик қилиб, вазиятлар яратиш, голга чанқоқликни афзал кўради — Ўзбекистонни томоша қилиш завқли.

Дарвозабон Баҳодир Избоскановдан ташқари, барча 22 нафар футболчилар маълум дақиқа ўйин ўтказиб улгурди.

Ҳатто турнирда энг кўп гол киритган Асилбек Алиев ҳам фақат иккита учрашувдагина бошланғич таркибда ўйинни бошлагани Исмоиловнинг ўзига хос бошқарувининг ёрқин мисоли. Бу эса жамоа руҳиятини кўтаришга ёрдам берди.

Исмоиловнинг жамоаси жуда барқарор бўлиб, жамоа киритган 15 та голда 10 нафар футболчи ҳиссасига тўғри келади.

Агар бу жамоа шу темпда давом этаверса, Исломбек Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон ушбу ёш тоифасидаги мусобақада барча учрашувда ғалаба қозониб, чемпион бўлган тарихдаги иккинчи жамоага айланади. Бунга қадар Эрон ўсмирлари 2008 йилги турнирда шундай натижа қайд этган.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика