RU

Последние новости

22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  10 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

Ислом Қобилов: “Микаэль Секейра ўйин давомида тактикани ўзгартиришдан чўчимайди” Новости

Ислом Қобилов: “Микаэль Секейра ўйин давомида тактикани ўзгартиришдан чўчимайди”

Суперлиганинг 21-турида “Локомотив” сафарда “Металлург”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қизиғи шундаки, “Локо” 37-дақиқадан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Ўйиндан сўнг “темирйўлчилар” ҳимоячиси Ислом Қобилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Бугун ғалабага бўлган иштиёқ ва мураббийимиз томонидан берилган кўрсатмалар асосида ғалаба қозондик. Гарчи, майдонда бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамай, ўйинимизда пасайиш кузатилмади. Аксинча, танаффус вақтида бош мураббийимиз шошилмаслигимизни ва ҳали ҳаммаси олдинда эканлигини уқтирди. Тактик ўзгариш ҳам амалга оширилди. Биз бир киши бўлсакда, ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил эди.  - дея сўз бошлади Қобилов. 

- “Локомотив”нинг бу мавсумда энг қийин сафар баҳси кимга қарши кечди?

- Жорий мавсумда “Локомотив” учун энг қийин сафар уйини “Бунёдкор”га қарши кечди. Негаки, бу ўйинда биз анча-мунча кўп ҳаракат қилдик. 

- Бош мураббий Сикейра хусусида қандай фикрларни айта оласиз?

- Тактик томонлама у жуда кучли. Ўйин давомида ҳам тактик ўзгариш қилишдан чўчимайди.

- Жамоангизнинг жорий мавсумдаги кўрсатаётган ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Мавсум олдидан бизда янги жамоа тузилди. Ўйинларда кўп хатоларга йўл қўйдик ва шу томонлама турнир жадвалида юқори ўринда бўмасак-да, биз тўхтаб қолмаймиз. Ўйин томонлама ҳеч бир жамоага ютқазганимиз йўқ. Фақатгина, омад ҳам баъзида бизга кулиб боқмаяпти. Қолган ўйинлар давомида имкон қадар очко йўқотмаслик ва ғалаба қозониш учун курашамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика