RU

Последние новости

21:30Суперлига. "Насаф" – ОКМК 2:1 (матнли трансляция)  29 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  43 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  9 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5

Ислом Қобилов: "Бунёдкор"нинг шаъни учун ўйнадик" Новости

Ислом Қобилов: "Бунёдкор"нинг шаъни учун ўйнадик"

Coca Cola Суперлига 18-турнинг қолдирилган учрашувида "Бунёдкор" ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Шиддатли кечган ўйинда майдон эгалари 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ушбу баҳсдан сўнг "Бунёдкор" ҳимоячиси Ислом Қобиловнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Аввало ғалаба билан жамоамизни ва мухлисларни табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, бундай дербиларга ортиқча тайёргарликнинг ҳожати йўқ. Бундай паллада футболчилар шундоқ ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишмоқчи бўлишади. Мазкур учрашувдан олдин "Бухоро"га қарши майдонга чиққан эдик, шу боис "Пахтакор" билан кечадиган ўйинга тайёргарлик учун вақт ҳам йўқ эди. Биринчи даврадаги мағлубият учун ҳам боримизни бериб ҳаракат қилдик",- дейди Ислом Қобилов.

- Ўтган мавсумда ҳам "Бунёдкор" ўз майдонида худди шундай натижа қайд этган эди. Нима деб ўйлайсиз, футболчиларнинг кучли рақибларга қарши бошқача иштиёқ билан майдонга чиқиши руҳият билан боғлиқми?

- Албатта, руҳият билан боғлиқ десам ҳам бўлади. Биз шунчаки мураббийимизнинг кўрсатмаларини катта иштиёқ билан бажардик ва "Бунёдкор"нинг шаъни учун ўйнадик.

- Жамоа ҳисоб тенглашган вақтда ҳам босиқлик ва совуққонлик билан ҳаракат қилди. Айнан шу омил аввалги учрашувларда етишмаётганди...

- Тўғри, ўтган турларда бизга бу нарса ҳам етишмаётган эди. Аввалги ўйинлардаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика