RU

Последние новости

13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  2 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  10 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0

Ислом Қобилов 8-тур учрашувини ўтказиб юборади Новости

Ислом Қобилов 8-тур учрашувини ўтказиб юборади

Бугун Бекободда мамлакат миллий чемпионатининг 8-турида маҳаллий “Металлург” жамоаси “Бухоро”ни қабул қилади.
Мазкур ўйинга "Металлург" пухта тайёргарлик кўрмоқда. Мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган “Металлург” учун 3 очко сув ва ҳаводек зарур. Қўқондаги мағлубиятдан кейин мураббийлар штаби футболчиларнинг руҳий ҳамда жисмоний тайёргарликлари борасида жиддий иш олиб боришди. Бугунга келиб таркибдаги ўйинчиларнинг барчаси руҳан тетик, мағлубият унутилган, ғалаба иштиёқида майдонга тушишга шай. Фақатгина “Қўқон 1912” жамоасига қарши учрашувда иккита сариқ карточка олиб, майдонда четлатилган Исломжон Қобилов жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Аммо у ҳам майдон четида туриб бўлса-да, жамоани қўллаб-қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз, Бекободдаги учрашув соат 16:30 да бошланади. Ўйин тафсилотларини “Металлург” ПФКнинг қуйидаги манбалари орқали онлайн тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Телеграмм: @fcmetallurg, twitter: @fcmetallurg.

«Металлург» (Бекобод) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Абдурахмонов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика