RU

Последние новости

12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  2 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  0 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  3 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  4 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  8 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  4 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  3 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0

Ислом Кенжабоев: Олимпия терма жамоамиздаги йигитларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли Новости

Ислом Кенжабоев: Олимпия терма жамоамиздаги йигитларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли

8 январдан бутун Осиё футбол жамоатчилиги эътибори Таиланд яшил майдонларида ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионатига қаратилади.

Мусобақада Токио-2020 олимпиадаси йўлланмаси учун баҳс олиб борадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча мусобақа доирасидаги илк учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига етиб келди.

Терма жамоамиз аъзоси Ислом Кенжабоев Осиё чемпионати олдидан ЎФА расмий сайтига ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди:



- Осиё чемпионатига яхши тайёргарлик олиб бордик. Барчаси юқори даражада ташкиллаштирилди. Ўртоқлик ўйинлари ҳам етарлича ўтказилди, деб ўйлайман.

Асосийси – жамоамиздаги йигитларда иштиёқ кучли ва барча фақат чемпион бўлиш ҳақида ўйлаяпти. Йигитлар шижоатга тўла. Бу ерга нима учун келганимизни ҳамда зиммамизда қандай масъулият турганини яхши англаб турибмиз. Биринчи галда юртимиздаги кўп сонли мухлисларни ғалабалар билан хурсанд қилишга уринамиз.

Тўғри, балким жуда кучли ва қийин гуруҳдан ўрин олгандирмиз. Лекин биз бундан асло қўрқаётганимиз йўқ. Насиб этса, мусобақа давомида ишончли ва мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мен ўзим ҳам қўлдан келганча терма жамоамизга фойда келтиришга уринаман. Ҳудо хоҳласа, юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз, - деди истеъдодли футболчи.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика