RU

Последние новости

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  22 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

Ислом Исоқжонов: “Ўйинни юқори суръатда ўтиши кутилганди” Новости

Ислом Исоқжонов: “Ўйинни юқори суръатда ўтиши кутилганди”

Наманганда бўлиб ўтган “Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлимида мезбонлар футболчиси Ислом Исоқжонов ҳисобни тенглаштириб, мухлислар олқишига сабаб бўлди.

Ўйин якунига етгач, Исломнинг фикрлари билан қизиқдик: - Учрашувни юқори суръатда ўтиши кутилганди. Чемпионатда юзага келган танаффус пайтида мухлислар футболни соғиниб қолишганди. Ўз навбатида анча вақтдан бери ўйин амалиётига эга бўлмай туриб, майдонга тушиш ҳам осон бўлмади. Ҳимояда йўл қўйилган хатолар туфайли биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Кутилмаганда ўтказиб юборилган голлардан кейин қийин вазиятга тушиб қолдик. Вазиятни ўнглашда анча қийинчиликка дуч келдик. Мураббийларнинг берган кўрсатмаларини бажариб, якунда дуранг натижани сақлаб қола олдик. Аслида ғалабани кўзлагандик. Аммо, мақсадимизга эриша олмадик. Хато ва камчиликларимиздан тегишли тарзда хулоса чиқариб, кейинги учрашувларда ғалаба қознамиз деган умиддаман.


"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика