RU

Последние новости

14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  2 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  7 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  2 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  30 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  17 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0

Ислом Исмоилов: "Турон” ҳозирдан кейинги йил ҳақида ўйламоқда" Новости

Ислом Исмоилов: "Турон” ҳозирдан кейинги йил ҳақида ўйламоқда"

B Про лига 13-туридан ўрин олган "Андижон-2" - "Турон" (2:5) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ислом Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

“Иккинчи даврага қаттиқ тайёргарлик олиб бордик. Кўплаб футболчилар кетди ва уларни ўрнига кўплаб футболчилар келди. Иккинчи даврага тайёргарлигимиз режа асосида ўтди. Лекин яхши ўйинчиларни чақирганимиз билан биринчи ўйин қийин ўтиши аниқ эди. Сабаби жамоа янгитдан шакилланяпти. Тахмин қилганимиздек ўйин қийин бўлди. Ўйин бошида тезкор гол урдик лекин шундан сўнг боллар ўйинда хотиржамликка берилиши оқибатида биринчи бўлимда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи бўлимда боллар ўзларини қўлга олди ва вазиятлар яратдик ҳисоб якунда 5:2 ҳисобида ғалаба қозондик.

Ўйинга келадиган бўлсак ўйин бизнинг назоратда ўтди. Тўғри хатолар кўп ва уларни устида ишлаймиз. Янги келган болларга ҳам вақт керак, ўйинидан-ўйинга бир-бирлари билан чиқишиб ўйинларимиз янада яхшиланиб кетади.

Жамоага янги таклиф қилинган футболчиларга келадиган бўлсак. Биринчи даврада мақсад қилган эдик яхши ижрочиларни жамоага таклиф қилишни ва жамоа ўзагини кейинги йил учун ҳозирдан тайёрлаб олишни мақсад қилган эдик. Шуни ҳисобга олиб бир қатор яхши ижрочиларни жамоага таклиф қилдик. Биз кўз остимизга олиб қўйган 60-70% ўйинчилар жамоага келди. Айримлари билан турли сабаблар билан шартнома қила олмадик.

Ҳозирги йиғилган боллар ҳар томонлама ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда машғулотларда борини бериб ишлашмоқда. "Нефтчи", "Шердор", "Динамо" ва "Янгиер" жамоаларидан ўйинчиларни жамоага олиб келдик”, - дейди Ислом Исмоилов.

Абдулазиз Абдувоҳидов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика