RU

Последние новости

07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  0 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  5 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  10 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1

Ислом Исмоилов: "Суперлигага чиқишимиз учун "Шўртан", "Нефтчи" ва "Динамо"ни мағлуб этишимиз керак" Новости

Ислом Исмоилов: "Суперлигага чиқишимиз учун "Шўртан", "Нефтчи" ва "Динамо"ни мағлуб этишимиз керак"

Про лига 13-туридан ўрин олган "Турон" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.




"Қийин ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. "Динамо" жамоаси ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда футболчилар мукаммал ўйин кўрсатди. Шунинг эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда жамоа ҳимояга кўпроқ эътибор қаратди. Лекин, ютаётган вақтимизда ҳимояга ётиб олиш топшириғи берилмаган эди. Балки, бу руҳият билан боғлиқдир. Яна таҳлил қилиб кўриб чиқамиз. Ҳимояда кўпроқ ҳаракат қилганимиз ҳисобига рақиб қанотлардан ҳавфли ҳужумларни амалга оширди. Якунда пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Қолаверса, иккинчи бўлимда бизда чизиқлар орасидаги боғламлар узулиб қолди. Футболчилар ўйиннинг тонусини йўқотиб қўйгани ҳисобига биринчи бўлимдагидек ўйнай олишмади.

Тўғри, Суперлигага чиқишимиз учун рақиблардан очко олишимиз керак. Яъни "Шўртан", "Нефтчи", "Динамо" каби жамоаларни мағлуб этишимиз керак. "Шўртан" ҳозир "Оқ-тепа"га ютқазди. Нималар бўлаётганини ҳеч ким тушунмаяпти. Бу турда ғалаба қозонган жамоа кейинги турда очко йўқотмоқда.

Мусобақа формати қай тарзда давом этиши регламентда кўрсатилган. 1-4 ўринни эгаллаган жамоалар Суперлигага чиқиш йўлида ҳаракат қилишади. 5-8 ўриндаги жамоалар эса Про лигада қолиш учун курашишади. Икки давра давомида уй сафар тизимида ўтказилади.

"Турон" академияси борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллий мураббийлар иш олиб боряпти. Ота-оналар клубга келишса ходимларимиз билан боғланишлари мумкин",- дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика