Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"
23 янв 12:41
Новости
Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"
Қуръа натижаларига кўра вакилларимиз Саудия Арабистони, Таиланд, Хитой билан бир квартетдан ўрин олди. Хўш, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи бу борада қандай фикрда?
"Гуруҳда қайси терма жамоанинг бизга рақиб бўлишини аҳамияти йўқ эди. Олдимизга юқори мақсад қўйганмиз. Қўл остимдаги футболчиларга ишонаман. Улар исталган жамоага қарши муносиб ўйнай олишади. Мақсадимиз биринчи навбатда Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. Бу бизга ҳеч қандай босим юкламайди. Ҳар қандай рақиб билан, ҳар қанча босим остида ўйнашимиз керак. Ҳозир Саудия Арабистонида йиғин ўтказмоқдамиз, 3 кундан сўнг ўйинимиз бор. Тайёргарликни ўзгартиришни ўйлаганимиз йўқ. Ўзимизнинг танлаган йўлимиз бор ва бундан қайтмаймиз.
Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Албатта, бу ердаги йиғинимиз Осиё кубоги олдидан жамоага мослашишга ёрдам беради деб ўйлайман. Режага ўзгартириш киритмаймиз. Бу пайтгача Хитой билан ўйнаганмиз. Таиланд билан тўқнаш келмаганмиз. Бугундан рақибларнинг охирги ўйинларини ўрганишни бошлаймиз. Олдимизда икки ярим ой вақт бор. Ишонаманки, Осиё кубогидан ёруғ юз билан қайтамиз",- дейди Ислом Исмоилов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии